Араб шайхи хотинига деди: — Сен менинг осмондаги Зуҳро юлдузимсан! Ойимсан! Сени жони дилим билан севаман! Ўтирсам ҳам, турсам ҳам, юрсам ҳам, югурсам ҳам фақат сени ўйлайман, жоним!.. Бор, шу гапларимни энди бошқа кундошларинггаям етказ!
* * *
Бир қизнинг бошида уч донагина сочи бор эди. Уни туғилган кунга таклиф этишди. Уйга келиб онасига деди: — Сочимни турмаклаб қўйинг! Она турмаклай бошлаганди, битта сочи узилиб тушди. — Бўпти, — деди она, — Дум шаклида бойлаб қўямиз. Бойлай бошлаганди, иккинчи сочи ҳам тўкилиб тушди. Атиги бир донагина соч толаси қолди. Қиз ўйлаб туриб қўл силтади. — Майли, ойи, сочим ёйилган ҳолдаям боравераман.
* * *
Буқа ўт еяётганди. Қуён чопиб келиб унга бақирди: — Йўқол, ҳозир дабдалангни чиқариб қўяман! Буқа эътибор қилмади. — Вей, дабдалангни чиқараман! Терингни шилволаман! Буқа оғзидаги ўтни еб бўлгач, орқаси билан қуёнга яқинлашди-да… Устини булғаб ташлади. Қуён анчадан кейин гўнглар остидан қоқина-қоқина чиқаркан, ўзича мақтаниб қўйди. — Ўл-а, барибир қўрқиб кетдинг-ку!
* * *
— Азизам, хоҳлайсанми, зўр фокус кўрсатаман? — Кейин ўзингиз боқасизми уни?
* * *
Кичкинагина чувалчанг ер остида туриб онасидан сўради: — Ойи, дадам қани? — Даданг йигитлар билан балиқ овига кетган.
* * *
Болакай ўзича мулоҳаза қиляпти. — Илгари мактабда ёмон ўқирдим. Ҳар куни директоримиз ойимни мактабга чақиртирарди. Ҳозир эса, яхши ўқий бошладим. Ваҳ, ойим билан директоримиз энди ўзларига бошқа учрашув жойи қидириб қолишди шекилли, кўринмай қолишди.
* * *
Балиқчининг чувалчанглари тугаб қолиб нима қилишни билмади ва ўйлай-ўйлай охири бир қоғозга «ЧУВАЛЧАНГ» деб ёзиб қармоққа илди. Анча ўтиргач, қармоқни сувдан чиқариб қараса, бошқа бир қоғозда ёзув турибди. «ЧЎРТАН»
* * *
Бир қария машинани катта тезликда бошқариб кетаётганди, милиционер тўхтатди. — Хўш, учганингизча қаерга кетаяпсиз? — Акамнинг тўйига шошиляпман. — Ёшингиз нечада ўзи? — Тўқсонда. — Акангиз неча ёшда? — Бир юз йигирмада. — Шу ёшдаям уйланарканми одам? — Нимаям қилсин? Отамиз мажбурлаб уйлантиряпти-да.
* * *
— Эрингиз билан қандай яшаяпсиз? — Зўр. У менинг қулоғимга ҳар куни лағмон осади. Мен ўша лағмонни оламан-да, бошига салла қилиб ўраб қўяман.
* * *
Узоқ келажак. Икки болакай тувакда ўтиришибди. Бири иккинчисидан сўради: — Сенинг ота-онанг қайси чатда танишишган? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|