— Тақдир, ҳой тақдир! Менга ақлли, гўзал, мени бутун борлиғи билан севадиган, «осмондаги ойни олиб бер» деб хархаша қилмайдиган, қучганимда ҳадеб ўзини тарозига солавермайдиган қизни ҳадя эт!
Интернет бир силтанди-да, қуйидаги жавоб мониторда намоён бўлди:
«Сизнинг сўровингиз бўйича ҳеч нарса топилмади.»
* * *
Дўконга бир эркак кириб сотувчидан сўради:
— Манави велосипед ғалати экан. Бунинг нима каромати бор?
— Бу велосипед-тандем деб номланади. Хотинингиз билан бирга хоҳлаган жойга кетаверишингиз мумкин.
— Менинг хотиним велосипед ҳайдашни билмайди.
— Айни муддао. Орқа ўриндиқда ўтириб, педални айлантириб кетса бўлди. Рулни сиз бошқарасиз.
— Зўр экан. Менга қаранг, мана шу олдиндаги педалларни ечиб ташласа бўлмайдими?
* * *
Муаллима 1- синф ўқувчиларига бўлишни ўргатяпти. Доскага 2: 2 рақамини ёзди-да, сўради:
— Болалар, бу нимани англатади?
Орқа партада ўтирган бир ўқувчи бор овозда бақирди:
— Дурангни!
* * *
— Азизим, мени севасизми?
— Нима десам экан? Ҳа, севаман.
— Ўша «Нима десам экан»сиз айтинг.
— Яхши, севаман.
— «Яхши»сиз айтинг. Йўқ, яхшиси, «Сени жонимдан ортиқ севаман» денг.
— Сени жонимдан ортиқ севаман.
— Алдаяпсиз.
— Алдамаяпман. Чунки сенга уйланганимдан бери мана шу жонни кўришга кўзим йўқ.
* * *
Бешинчи синф ўқувчисидан сўрашди:
— Бўривой, кимни кўпроқ яхши кўрасан? Укангними, опангними?
— Укамни. У кундалигимни ахлат идишга ташлаб юборган.
* * *
Икки болакай болалар боғчасида суҳбатлашаяпти:
— Мен жуда қўрқиб кетаяпман.
— Нега?
— Дадам янги машина сотиб олганда, эскисини сотиб юборганди.
— Шунга қўрқаяпсанми?
— Йўқ, менга айтишдики, ойим яқинда янги ўғил сотиб олмоқчи эмиш
* * *
Муаллима бешинчи синф ўқувчиларининг бирини турғазиб сўради:
— Ҳайратга соладиган тасодиф ҳақида бирор мисол айта оласанми?
— Ҳа, айтишларича, дадам билан ойимнинг тўйи бир кунда бўлган экан.
* * *
Дангаса дўстига деди:
— Мен илонга айланиб қолишни хоҳлайман.
— Нега?
— Ишга судрали-иб борардим.
* * *
— Ошна, хотиним мен билан ажрашмоқчи шекилли.
— Бу гапни қаердан олдинг?
— Кеча уйга дугонасини етаклаб келди.
— Нима қипти?
— Дугонаси жа кетворган экан-да!
* * *
Она олти яшар ўғлини уришяпти:
— Қара, ҳаммаёғинг чангга ботибди! Худди ҳўтикчага ўхшаб қолибсан!.. Айтганча, ҳўтикчанинг нималигини биласанми ўзи?
— Биламан. Ҳўтикча эшакнинг боласи-да! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|