Курортда.
— Яхши қиз, сиз билан танишганимдан бери на овқатея оламан, на бирор нарса ича оламан…
— Вой, мени шу қадар қаттиқ севиб қолдингизми?
Йўқ, шунчаки… Пулим тугади…
* * *
Тўй ўтгач, турлиегуликлар қолиб кеган стол устига учта суварак чиқиб келишди. Улар ҳамма нарсаларни ҳидлаб кўришгач, бири қолганларга деди:
— Оғайнилар, ҳамма нарса бисёр экан-у, нонетишмаяпти-да! Ошна, сен ғизиллаб нонга бориб келмайсанми?
— Гап йўқ!
Шерик нонга кетгач, улар ҳеч нарсаемай уни кута бошлашди. Учинчи суварак уч соат деганда қўлида нон билан кириб келди. Икки суварак унга бақира кетишди:
— Вей, намунча кечикдинг-а? Биз уч соатдан бери сўлагимиз оқиб овқатларга термулиб ўтирибмиз!
— Сизларни тушунаман. Қаранглар, пол жуда текис! Унда чопиш одамни маза қилдиради. Бироқ «пробка»га тушиб қолдим-да!..
* * *
Маълумотларга қараганда, африкалик қизларнинг орзулари сал бошқачароқ бўларкан.
Улар қора отда оқ шаҳзода келишини орзу қилишаркан.
* * *
Эшмат онаси билан супермаркетга кирди. Унга кўзи тушган сотувчи деди:
— Вой мана бу боланинг ширинлигини! Бор, ҳов анави гилослардан икки қўлингга сиққанича ол!..
Эшмат индамай туравергач, сотувчининг ўзи унга бир сиқим гилос олиб келиб берди. Ташқарига чиқишгач, онаси ундан сўради:
— Нега гилосларни ўзинг бориб ола қолмадинг?
— Сотувчининг қўллари меникидан анча катта-да!
* * *
Ўғри ўғлига деди:
— Агар яна бир марта менинг катмонимдан пул ўғирлаб бармоқ изларингни қолдирадиган бўлсанг, ўлдираман!
* * *
— Нега эрингиз билан ажрашмоқчисиз?
— Эрим бир кўзли экан.
— Илгари қаерга қарагандингиз?
— Ерга.
* * *
Жуҳуд хотинини бегона эркак билан тутиб олди. Судда ундан сўрашди:
— Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?
— Мен тўппончани унинг бошига тираганимда: «Шу тўппончанг учун қанча сўрайсан» деди. Ўзингиз ўйланг, тижорат ҳақида гапирган одамниям ўлдириб бўларканми.
* * *
— Дўхтир, раҳмат! Мени бойлик васвасасидан халос этдингиз! Хўш, хизмат ҳақингизга неча миллион сўм сўрайсиз?
* * *
Хотин эрига қўнғироқ қиляпти:
— Ишлар қалай?
— Яхши.
— Соғлиғингиз-чи?
— Яхши.
— Мен сиз билан ажрашаман.
— Яхши.
* * *
Аёл дугонасига деди:
— Кеча менга бир лўли хотин учради. Унинг айтишича, тўрт фарзандли бўларканман. Лекин биринчи фарзандим хунук, иккинчиси пиёниста, учинчиси ўғри бўлармиш. Фақат тўртинчи фарзандимгина рисоладагидек бўларкан.
— Вой, унда бирдан тўртинчисини туғиб қўяқол! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|