Хасисдан сўрашди: — Чойингизга неча қошиқ шакар солайлик? — Саккиз қошиқ. Лекин аралаштирманглар, акс ҳолда чой жуда ширин бўлиб кетади.
* * *
Мактабда ўқувчиларга беморга биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатишяпти. Муаллим ўқувчиларнинг биридан сўради:
— Агар уканг уй калитини ютиб юборса, нима қилардинг?
— Уйга деразадан ошиб кирган бўлардим.
* * *
Ўта рашкчи хотин кунига эрининг кийимларини текширувдан ўтказиб, бир дона соч толаси топиб олса ҳам жанжал кўтараверарди. Бир куни ҳеч нарса тополмагач, бақирди:
— Ҳа-а, энди кал аёллар билан учрашишни бошладингизми-а?
* * *
Меҳмонхона хўжайинига мижозлардан бири деди:
— Тушунмадим. Меҳмонхона ҳақига телевизорниям қўшиб қўйибсиз. Хонада телевизор йўқ-ку!
— Тўппа-тўғри. Биз телевизор сотиб олиш учун пул йиғяпмиз.
* * *
Сураткаш қиздан сўради:
— Суратингиз каттароқ бўлсинми, кичикроқми?
— Конвертга сиғадиган бўлсин!
— Унда кулмасдан фақат жилмайиб туринг, кадрга сиғмаяпсиз!
* * *
2100 йил. Қизига туғилган кунида «Японотавр-Боинг. UZ» самолётини совға қилган триллиардер сўради:
— Она қизим, яхши келдингми?
— Ҳа, дада.
— Самолётингни аэродромга қўйдингми?
— Қўйдим.
— Дарвозани қулфладингми?
— Ўзи қулфланади-ку дарвоза!
— Ҳа-я, эсим қурсин!.. Айтганча, бугун бунча кеч келдинг?
— «Пробка»га тушиб қолдим.
* * *
Чукча дўстига деди:
— Кеча битта ўн долларлик топиб олдим.
— Ў, зўрсан-ку! Кейин нима қилдинг?
— Ташлаб юбордим.
— Ие, нега? Жиннимисан?
— Қалбаки экан.
— Қаердан билдинг қалбакилигини?
— Аҳмоқ, иккита ноли бор ўн долларликни қаерда кўргансан?
* * *
Эр-хотин тушлик қилишарди. Хотин кутилмаганда косадаги шўрвани кийимига тўкиб юборди ва деди:
— Э, чўчқадан баттарман-а!
— Тўппа-тўғри, яна буям етмагандай, устингга шўрваниям тўкиб юбординг.
* * *
Етти яшар болакай биринчи синфга кирган куни мактабдан қайтди. Отаси ундан сўради:
— Хўш, мактаб яхшимикан? Нималарни ўргандинг?
— Ёзишни ўргандим.
— Биринчи куниёқ ёзишни ўргандингми? Баракалла! Хўш, нималарни ёздинг?
— Билмадим, ҳали ўқишни ўрганганим йўқ.
* * *
Чукчани таржимон орқали сўроқ қилишяпти.
— Олтинларни қаерга беркитдинг?
Таржимон:
— Чукча, олтинларни қаерга беркитдинг?
Чукча:
— Айтмайман.
Таржимон:
— У айтмас экан.
— Агар олтинлар қаердалигини айтмасанг, сени ўлдирамиз.
Таржимон:
— Айтмасанг, ўлдиришаркан.
Чукча:
— Фалон қора уйнинг тагига кўмиб қўйганман олтинларни.
Таржимон:
— Ўлдирсангиз ҳам барибир айтмас экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|