Хусусий детектив агентликка қўнғироқ қилишди. — Фирмангиз менинг хавфсизлигимни таъминлаб бера оладими? — Албатта. — Унда сизларни бугун тунги соат бирда фалон банк рўпарасида кутаман!
* * *
Камерага янги маҳбусни олиб киришди. У бошқа маҳбусларга деди: — Қўрқманглар, мен бу ерда икки ҳафтагина яшайман холос. — Нима сабабли қамалдинг? — Хотинимни онаси билан бирга сўйиб ташладим. — Шунга икки ҳафтагагина қамашдими? — Йўқ, икки ҳафтадан сўнг мени осишади.
* * *
Бир йигит кечаси катта кўчада кетаётганди. Рўпарасидан девдай бир эркак чиқиб мулойим оҳангда сўради: — Ошна, соат неча бўлди? — Ўн икки. — Ў соатинг зўр-ку, қани, буёққа чўз!.. — Вой-до-од! Ёрдам беринглар-а-ар!.. — Ие, ҳали тишларинг ҳам тилламиди?
* * *
Башанг кийинган бир босқинчи секин банкдаги ҳисобчи қизга яқин борди-да, унга бир хат тутқазди. Хатда шундай деб ёзилганди: — Ҳамма пулларни халтага жойлаб, секин менинг қўлимга топширинг!.. Қиз бошқа қоғозга шундай жавоб хати ёзиб ўғрига узатди. — Бўйинбоғингизни тўғрилаб олинг! Сизни суратга олишяпти!
* * *
Турма ёнидан ўтиб кетаётган гўзал бир қизга маҳбуслар панжара ортидан туриб қичқиришди: — Яхши қиз!.. 2050 йил кечқурун соат еттида бўшмисиз?
* * *
Ўғри шеригидан сўради: — Бугун ресторанда тушлик қилдингми дейман? — Сен қаердан била қолдинг? — Янги пальто кийиб олибсан-ку!
* * *
Талаба шеригига деди: - Кеча ярим тунда менга босқинчи ҳужум қилди. — Ие, наҳотки?.. Кейин нима бўлди? — Чўнтакларимни ковлаштириб кўрди-да, негадир оғир хўрсиниб қўлимга бир доллар тутқазди-ю, ғойиб бўлди.
* * *
Пиёдани «Мерседес» уриб кетди ва оёғи синди. Судда у ҳайдовчи юз минг доллар товон пули тўлашини талаб қилди. Ҳайдовчи: — Нима, сиз мени миллионер деб ўйлаяпсизми? — Сиз-чи? Мени қирқоёқ деб ўйлаяпсизми?
* * *
Олис қишлоқлардан бири. Беш яшар болакай отасидан сўради: — Дада, бизникигаям ҳақиқий Қорбобо келадими? — Йўқ, ўғлим, ҳақиқий Қорбобо ҳозир шаҳарда юрибди. Бизникига Хитой Қорбобоси келади.
* * *
Муаллима бешинчи синф ўқувчиларидан сўради: — «У уй тозалаяпти», «Сен уй тозалаяпсан», «Улар уй тозалашяпти». Қайси замонда? — Янги йил арафасида бўлса керак. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|