Эшик тақиллади. Уй эгаси эшикни очди. — Салом! Биз пастки қаватдаги қўшниларингизмиз. Илтимос, сизга хизмат кўрсатишга ижозат беринг! — Қанақа хизмат? — Телевизорингиз ҳамда магнитофонингизни ўчириб қўямиз. — Ўзим ҳам ўчириб олавераман. — Майли-ку, лекин билиб қўйинг, муштлашуви билан хизмат сизга анча қимматга тушади.
* * *
Йигит заргарлик дўконига киргач, сотувчи унга деди: — Дўконимизга хуш келибсиз! Мана, бизда турли кўринишдаги тилла тақинчоқлар бор. Йигирма фоиз чегирмаси билан сотамиз. Ишонаманки, севган қизингизга жуда ёқиб тушади. — Менинг севган қизим йўқ. — Вой, нега сиздай келишган йигитнинг севган қизи йўқ? Йигит (хомуш тортиб): — Хотиним рухсат бермайди.
* * *
Дорихонада. — Яхши қиз, менга бир литр тоза спирт беринг! — Рецептингиз борми? — Э, рецептим бўлганда, ўзим тайёрлаб олаверардим.
* * *
Болалар боғчасида. Қизалоқ болакайдан сўради: — Янги йилда ким бўласан? — Шрек. — Ниқобини олиб беришдими? — Ҳа. Ўзинг ким бўласан? — Соҳибжамол. — Ниқобини олиб беришдими?
* * *
Янги уйланган куёв келинга деди: — Турмуш қурганимизга энди уч кун бўлибди-ю, сен ҳалитдан жанжаллашишни бошлайсан-а! — Вой, мен бу кунни уч йил кутдим, ахир!
* * *
Миллиардердан мухбир интервью олаяпти. — Бойиб кетишингизнинг сири нимада? — Сабр, дўстим, сабр. — Мен сабр иш бермайдиган минглаб ҳодисаларни мисол келтиришим мумкин. — Хўш, айтинг-чи! — Масалан, ғалвирда сув келтириш. — Сиз ноҳақсиз. Ғалвирни олиб қиш келишини кутсангиз, ҳаммаси жойида бўлади.
* * *
Хотин: Чап кафтим қичишаяпти… Пул тушса керак. Эр (газета ўқишдан бошини кўтариб): — Пул бермайман!
* *
Янги котибадан раҳбарнинг рафиқаси сўради: — Сиз ҳам олдинги котибага ўхшаб шўх эмасмисиз? — Олдинги котиба ким эди ўзи? — Мен. * * *
Икки экстрасенс учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради: — Хўш, менинг ишларим қалай?
* * *
Эркак яқин дўстини ўттиз йилдан сўнг учратиб қолди. Унинг ўнта фарзанди борлигини кўргач, сўради: — Сен хотининг билан жуда бахтли яшаётган бўлсанг керак-а? — Бу нима деганинг? Худонинг берган куни менга бақиргани бақирган. Очиғини айтсам, ундан жуда қўрқаман. — Унда нега шунча бола орттирдинг? — Болаларнинг орасига беркиниб олиш қулай-да! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|