— Мен узоқ вақт ўйладим. Лекин барибир уйландим. Кир ювиш, ошхонада овқатланиш ва йиртиқ пайпоқда юравериш жонимга тегиб кетди. — Қара-я, мен худди шу сабаб туфайли хотиним билан ажрашгандим.
* * *
Янги бойга врач касали оғирлигини, бир йилгина умри қолганини айтгач, у фолбинга кириб маслаҳат сўради. Фолбин унга шундай маслаҳат берди: — Сен «Мерседес»ингни сотгин-да, ўрнига «Запорожец» сотиб ол. Хотининг билан ажрашиб, гадойми, пиёнистами, шунга ўхшаганига уйлан. Уйингни сотиб шаҳар четидан кичик бир уйча ол. — Шундай қилсам, узоқроқ яшайманми? — Йўқ, ўша қолган бир йил умринг юз йилга татийди.
* * *
Директор ёрдамчиси лавозимига ишга кираётган эркакдан сўрашди: — Тасаввур қилинг. Икки кишилик машинада кетаяпсиз. Йўлда уч йўловчи сизни тўхтатиб, олиб кетишни илтимос қилди. Уларнинг бири раҳбарингиз, иккинчиси ўрта яшар аёл, учинчиси ёш қиз. Қандай йўл тутардингиз? — Машинадан тушиб калитни раҳбаримга берардим ва ўрта яшар аёлни олиб кетишини илтимос қилардим. Ўзим эса, ёш қиз билан қолардим.
* * *
— Сизга нима бўлди? — Лотореяга ўн миллион сўм ютиб олдим. Лекин хотинга айтишга қўрқаяпман. — Нега қўрқасиз? — Чунки, у барибир мени йигирма миллион ютган деб ўйлайди.
* * *
Қиморбоз автобус бекатида турганча ёнидаги ўсмирга сўз қотди: — Қизиқ замонлар бўлди-да!.. Ҳозирги ёшлар турмуш ўртоғини компьютер ёрдамида қидириб топаётганмиш. — Ўзингиз-чи? Кеннойимни қандай топгансиз? — Менми?.. Уни қартада ютиб олганман.
* * *
Психиатр мижозидан сўради: — Айтинг-чи, сиздаям шундай нарса бўлиб турадими? Масалан, қандайдир овозни эшитасиз-у, ким гапираётганини, овоз қаердан келаётганини била олмай ҳалак бўласиз? — Ҳа. — Қачон шундай бўлади? — Телефон гўшагини кўтарганимда.
* * *
Хасис танишига деди: — Ошна, сен қарзингни талаб қилсанг, мен жуда хавотирга тушаман. Қарзни узмасам, сен хавотирга тушасан. Кел, шундан кўра об ҳаво ҳақида гаплаша қолайлик!
* * *
Ўқув машғулотлари пайтида лейтенант аскарни чақириб деди: — Ҳов анави темир йўл вокзалини кўраяпсанми? Шундай қилгинки, вокзалдан ҳеч ким фойдалана олмасин! Орадан икки соат вақт ўтгач, аскар келиб буйруқ бажарилгани ҳақида ахборот берди. Лейтенант: — Яша! Қандай уддаладинг? Нима қилдинг? — Мана, шу сумканинг ичига барча йўл чипталарини беркитиб қўйдим.
* * *
Сержант аскардан сўради: — Ичишга сувинг борми? —Албатта бор, акахон! — Вей, унвони юқори шахс билан қандай гаплашиш кераклигини биласанми? — Биламан… Узр, ўртоқ сержант, ичишга сувим йўқ.
* * *
Эркак дўстига мақтанаяпти: — Кеча зўр иш қилдим. Шартта бошлиқнинг хонасига кириб бордим-да, столига муштладим. — Кейин-чи? — Шу ишни зап вақтида қилибман. Сал ўтиб бошлиқ сафардан қайтиб келди.
* * *
Йигит учрашувга чиқиб севган қизига деди: — Лолахон, иккаламизнинг ўзаро муносабатларимизда бир муаммо пайдо бўлди. — Қанақа муаммо? — Исмингизни… Эсимдан чиқариб қўйдим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|