Талаба дўстидан сўради: — Нима деб ўйлайсан? Мен бу семестрда ҳеч бўлмаса битта автомат оламанми? — Оласан. Сени бу йил армияга олиб кетишади.
* * *
— Тошматвой, нега дарсга кеч қолдинг? — Бобом ёниб кетди. — Вой, ёмон ёндими? — Ҳа, крематориядагилар ҳазиллашишмайди.
* * *
— Дўхтирнинг айтишича, менда тоғ чанғиси билан шуғулланишга қобилият бор экан. — Қандай қилиб аниқлади? — Текшириб кўриб айтдики, суякларим синса ҳам жуда тез фурсатда ўса оларкан.
* * *
Лофчи овчилар суҳбатидан: — Мана шу пичоқни бармоқларимга яқин олиб келсам бас, қон тирқираб оқа бошлайди. — Э, манави тўппончам йигирма чақирим наридаги нишонни ура олади. — Менинг итим зўр! Идишдаги сутга сув аралаштириб қўйсам, сутни ичади-ю, сувни идишда қолдиради.
* * *
— Жоним, дадамдан турмуш қуришимизга рухсат сўрадингизми? — Ҳа, унга қўнғироқ қилдим. — Нима деди? — «Кимлигингизни билмадим-у, лекин розиман!» деди.
* * *
Икки жуҳуд учрашиб қолишди. — Ишонасанми, қаллиғим менга ўзим совға қилган никоҳ узугини қайтариб берди. Энди бошқа йигитга турмушга чиқяпти. Эҳ, ўша йигитнинг кимлигини, қаерда яшашини аниқласайдим!.. — Нима, муштлашмоқчимисан? — Э, йў-ўқ!.. Никоҳ узугини унга сотмоқчиман.
* * *
Янги келин куёвга деди: — Нуқул дадам билан қарта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми? — Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?
* * *
Врач бемордан сўради: — Ухлашдан олдин 280354 гача санашни маслаҳат бергандим. Амал қилдингизми? — Албатта. — Хўш, фойда бердими? — Билмадим. Тонг отиб қолди.
* * *
Бир куни чукчага дўстлари янги йил совғаси сифатида мандарин ва қизил икра жўнатишди. Чукча уларга жавоб ёзди: — Совғани олдим, раҳмат! Мандаринни маза қилиб едик! Лекин анави қизил меваларингни ташлаб юбордим. Балиқ ҳиди уриб қолган экан!
* * *
Кампир дугонасига деди: — Мен уйимга ўғрилар кирмаслиги учун чиқиб кетаётиб радио овозини баланд қўйиб кетаман. — Мен бўлсам, эшик тепасига қуйидаги сўзлар ёзилган хат қолдираман: «Отаси, уйдаги илонлар қафасидан чиқиб кетишибди. Йиғиб олинг!»
* * *
Хотин эридан сўради: — Дадаси, мен билан дунёнинг нариги четига бўлса ҳам кетармидингиз? — Албатта. Биз сен билан ёруғлик тезлигида кетардик. Тасаввур қил, қайтганимизда уйимиз таъмирлаб бўлинган, болалар катта бўлиб қолишган… Онанг эса йўқ бўлади!
* * *
— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман. — Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!
* * *
Хотин: — Эртага бизникига онам келаркан. Жимлик. — Гапимни эшитдингизми? Жимлик. — Нима, онам келишидан хурсанд эмасмисиз? Жимлик. — Мана бу бошқа гап. Жаҳлингиз чиқмаслигини билардим. Оғир хўрсиниш. — Менга бақирманг!
* * *
Хотин: — Сиз мени ҳеч қачон севмагансиз. Қасам ичиб айтаманки, ўлганимдан сўнг эртаси куниёқ бошқасига уйланиб оласиз. Эр: — Қасам ичишнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам гапингга ишонаман. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|