— Оғайни, болаликдаги орзуларингнинг биронтаси ушалдими? — Ҳа, биттаси ушалди. — Қайсиси? — Болалигимда отам сочларимдан тортиб калтакласа, доимо кал бўлиб қолишни орзулардим.
* * *
Ҳарбийнинг хотини эридан сўради:
— Нега менга уйлангансиз?
— Сен бир пайтлар ўткир нигоҳларинг билан менга бир ўқ отгансан. Мен ана ўша ўқни қандай бўлмасин зарарсизлантириш пайига тушганман.
* * *
Пингвин боласи барга кириб сотувчидан сўради:
— Дадамни кўрмадингизми?
— Йўқ, кўриниши қанақайди?
* * *
Она кенгуру боласини уришяпти:
— Мен сенга каравотда овқатланишни кўрсатиб қўяман!
* * *
Қария қўшнисига ҳасрат қиляпти:
— Илгари эркаклар аёлни кўрса, бош кийимини ечарди. Энди бўлса, қулоғидан ашула эшитадиган симни ечадиган бўлишибди.
* * *
— Биласанми, мен «Москвич» энг садоқатли машина деб ҳисоблайман!
— Нега?
— Чунки, уни бир марта харид қиласан-у, умрингни охиригачаям бировга сота олмайсан.
* * *
— Менга қара, бизнинг энг фаол йўл патрул хизмати ходимимиз қани?
— Ишда ёниб кетибди?
— Қанақасига?
— Аждарнинг машинасини тўхтатиб, ичган-ичмаганини текшириш учун пуфлатган экан.
* * *
Сичқон инига ҳаммаёғи тирналган ҳолда кириб келди-да, қариндошларига деди:
— Қора мушукнинг бахтсизлик келтиришига мана энди ишондим.
* * *
— Айтишларича, филларни қўлга ўргатиш осонроқ экан. Қўлингга болға оласан-да, хартумига туширасан. Шу заҳоти ўтиради.
— Лекин цирк саҳнасида хартумига уриб бўлмайди-ку!
— Циркда секин қулоғига шивирласанг кифоя.
— Нима деб шивирлайман?
— «Хартумингга бир туширайми?..», дейсан.
* * *
Судья судланувчига деди:
— Сиз билан мана шу залда йигирма йилдан бери учрашганимиз учрашган. Шу йиллар орасида сиз аллақачон тузалишингиз мумкин эди.
— Ҳа, сиз ҳам шунча йил ичида ҳеч бўлмаганда суд раиси лавозимини эгаллашингиз мумкин эди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|