1. Энг йирик қуйма кумуш Чилида топилган. Унинг вазни 1420 килограммга тенг бўлган.
2. Кумуш деган металл борлиги бундан 6 минг йил олдин ҳам маълум бўлган.
3. Қадимий Мисрда кумуш ҳақида бошқаларга нисбатан анча олдин маълумотга эга бўлишган ва бу қимматбаҳо металлдан тақинчоқлар ясашган.
4. Ўнинчи аср охирларида Россия империясида кумуш тангалар зарб эта бошлашган.
5. Кумушни ҳиндлар кўпроқ қадрлашади. Улар умр бўйи кумушдан ясалган тақинчоқлар йиғиб, кейинчалик бу тақинчоқларни фарзандларига мерос қилиб қолдиришади.
6. Кумуш беморни даволаш хусусиятига эга. Бундан 2500 йил олдин Миср ҳарбийлари ярадорларнинг жароҳатига кумуш босишган ва шу усул ёрдамида жароҳатлар битган. Ҳозир ҳам тиббиётда кумушдан унумли фойдаланишади.
7. Агар янги соғилган сигир сутига кумуш ташлаб қўйилса, унинг истеъмолга яроқлилик муддати сезиларли тарзда чўзилади. Халқаро фазо станциясида ўз вазифасини адо этаётган астронавтлар фақат кумуш аралаштирилган сув ичади. Японлар кумушдан ҳавони тозалаш мақсадларида фойдаланишади.
8. Қадимда вавилонян ҳамда ассирийлар кумушни Ой тимсоли сифатида қадрлашган.
9. Кумуш ёруғликни юз фоиз қайтара олади.
10. Уй шароитида кумуш электр токини бошқа металларга нисбатан яхшироқ ўтказади.
11. Озиқ-овқатга келсак, тухум сариғи таркибида кумуш миқдори кўпчиликни ташкил этади.
12. Кумушнинг зиёни ҳам йўқ эмас. Агар меъёрдан ортиқ фойдаланилса, кумуш инсон организмига заҳар кўринишида кириб боради.
13. Тиш оғриганда, кумуш қошиқ ёки бошқа шу металлдан ясалган буюмни боссангиз, оғриқни вақтинчалик бўлса-да тўхтатади.
14. Қадимдан кумуш маънан ва руҳан покланиш тимсоли бўлиб келган. У ёвуз руҳлар таъқибидан асрайди дея ҳисоблашган. Кумуш аралаштирилган камар организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Кумуш балдоқ одам организмидаги зарарли энергияни ҳайдаб солади. Чап қўлга кумуш балдоқ тақилса, танадаги юқори ҳарорат, яъни, иситмани туширади. Кумуш узук танадаги барча зарарли энергия ва касалликларни ўз ичига ютади. Агрессиядан асрайди. Юрак фаолиятини яхшилайди. Кумуш зираклар мия фаолиятини яхшилайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|