Афанди кунларнинг бирида шаҳарда яшайдиган дўстиникига меҳмонга борди. Одатга кўра, дўсти яқин қўшниларини ҳам афанди зерикиб қолмаслиги учун чақиртирган экан. Қўшнилардан бири кутилмаганда сўради:
— Афандим, сир бўлмаса бир нарса сўрасам девдим!
— Сўранг, — деди афанди. — Ақлим етадиган савол бўлса, албатта жавоб бераман.
— Айтинг-чи, ҳозир неча ёшдасиз?
Афанди кулиб жавоб қилди:
— Қирқ ёшдаман.
Шу тобда дўсти гапга аралашди:
— Афандим, эсингиздами, бундан беш йил олдинам меникига меҳмон бўлиб келгандингиз? Ўшандаям қирқ ёшдаман дегандингиз. Буни қандай тушуниш керак?
Афанди бош силкита-силкита жавоб бнрди:
— Эсимда. Аммо мени яхши билмас экансиз, дўстим! Мен гапидан қайтмайдиган одамман. Гапимдан қайтсам, эркаклигим қайда қолади, ахир?!. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|