Ҳа, америкалик Айра Браун исмли бу қизалоқ «Кукла Барби» қиёфасида дунёга келган. Шунинг учунми, 2 ёшида у билан модел агентликлари қизиқа бошлаган. Ота-онаси ҳам бу масалага бефарқ бўлмади. Модел агентлигидагилар Айрани шу қадар чиройли кийинтириб қўйишдики, унинг суратини кўрган борки, олқишлашдан, ҳайратланишдан ўзини тия олмасди.
Айрим одамлар бу суратнинг асллигига ишонишмаган ҳам. Улар буни фотошопга йўйишган. Ёки оддий қўғирчоқни интернет ёрдамида жонлантиришибди дейишган. Айранинг ўзи бундан хурсандмиди? Ахир, унинг ўрнига ота-онаси келажагини ҳал қилди. Боғчага қатнаш ўрнига у модел агентликларига қатнади. Хурсанд эди албатта. Чунки Айра қисқа фурсатда машҳур бўлиб кетди. Уни кўчада ҳам таниб табриклай бошлашган. У ҳақиқий юлдузга айланганди. Афсуски, Айра борган сари улғайиб, Барби қўғирчоқ қиёфасидан узоқлаша боргани сари агентликлар билан ҳамкорлик масаласида муаммо келиб чиқа бошлади. Модел агентликларидагилар у билан деярли қизиқмай ҳам қўя бошлашди. 8 ёшга етгач, бундан ҳам баттар бўлди. Айра айрим фотостудиялардагина суратга тушарди холос. Агентликлар уни чақирмай ҳам қўйишганди. Ҳозир-чи? Ҳозир Айранинг ҳаёти қандай кечяпти?
Ҳозир у 9 ёшда. «Инстаграм»даги саҳифасида улғайган пайтдаги суратларинигина жойлаштириш билан банд. «Кукла Барби»га ўхшагандаги суратлари негадир йўқ. Ўзининг айтишича, буёғига ўз тақдирини ўзи ҳал қиларкан. Омадини берсин! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|