МОСКВА ВИЛОЯТИДА ЧАҚАЛОҚНИ ҚУТИГА ЖОЙЛАНГАН ҲОЛДА ТАШЛАБ КЕТИШДИ
Москва вилоятидаги кўп қаватли уйлардан бирига кириб борган полициячилар шундоқ зинапояга ташлаб кетилган қутичага кўзлари тушди. Ачинарлиси, қутичага янги туғилган қиз чақалоқ жойланганди. Кейинчалик экспертиза чақалоқ уч-тўрт соат бурун дунёга келганини аниқлаб берди. Қути қалин картондан бўлгани сабабли чақалоқ совқотмаган.
Полициячилар дарҳол чақалоқни касалхонага олиб боришди. Айтишларича, чақалоқнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. У ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.
Ҳозирда уни дунёга келтирган аёл қидирилмоқда.
АХЛАТХОНАДАГИ БОШИГА ПАКЕТ КИЙДИРИЛГАН АЁЛ МУРДАСИ
Москва шаҳар Басман туманидаги ахлатхоналардан бирига оёқ-қўллари бойланган, бошига қалин пакет кийдирилган 52 ёшли аёл мурдасини ташлаб кетишди. Маълумотларга қараганда, бу аёл коммунал квартирада яшаган. Пиёниста бўлган.
Аёлнинг қотили сифатида туғишган укасидан гумонсирашди. Ҳозирда у қамоққа олинган. Қўшнилар ҳам бу шубҳаларни тасдиқлашди. Айтишдики, кечаси аёл ва укаси ичиб олиб роса жанжаллашган. Ҳойнаҳой, шу жанжал туфайли ука опасини ўлдирган бўлса керак.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|