Бу инсон билан содир бўлган қизиқарли воқеани ҳали яна кўп бора эслашса керак…
Сергей Крикалев нафақат космосда унутиб қолдирилган одам, балки собиқ иттифоқнинг энг сўнгги фуқароси ҳамдир. Гап шундаки, собиқ Иттифоқ Сергейнинг космосдалиги вақтида парчаланади. Бу ҳам етмагандек, унга ерга қайтишга рухсат беришмайди. "Сен яшаган ва сени космосга жўнатган давлат энди йўқ”, дейишади. Шу боисдан ҳам Сергей ўзи хоҳламаган ҳолда космосда энг кўп вақт бўлган инсон сифатида рекорд ўрнатади.
Ҳаммаси ўз жойига тушгунича эса Сергей бўлган "МИР” станцияси Ер атрофида айланиб юради. Станция унинг ягона маконига айланади. Кейинчалик унга "Сени ортга қайтариш учун пул йўқ”, дея хабар беришади ва ҳаммаси ўз изига тушгунича станция ичида қолишни айтишади.
Сергей Крикалев Ерга 1992 йилнинг 25 мартида қайтишга муваффақ бўлади. Бунга эса Германиянинг унинг ўрнига ўз борт инженерини киргизиш учун тўлаган 24 миллион доллар маблағи сабаб бўлади.
Манбаларда қайд этилишича, станция ерга қўнганидан сўнг капсуладан скафандерига "СССР” деб ёзилган, қўлида собиқ иттифоқ сўзи туширилган кичик қоғоз ушлаган, юзи кир, яхши овқатланмагани учун оқариб кетган Сергей чиққан ва тўрт инсоннинг ёрдами билангина ерда юра олган.
Ушбу воқеадан икки ой ўтиб, Сергей Крикалев "Россия қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|