![](/_nw/34/51171224.jpg)
Шуҳрат Сирожиддинов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори:
– Табақалаштирилган стипендия талабаларнинг билим учун эмас, баҳо учун ўқишларига туртки бўлди ва бу ўз навбатида коррупцион ҳаракатларнинг юзага келишига замин яратди. Талабанинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олмасдан, унинг фақат қайдномадаги «5»лари эвазига ҳақ тўлаш амалиёти ўзини оқламади.
– ОТМнинг талабаларга берадиган имкониятлари – улар олдидаги «мажбуриятлари» деган стериотип пайдо бўлдики, энди ушбу ўзгаришлар, асосан, «5 баҳо»га ўқийдиган талабалар орасида резонанс келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
– Стипендия миқдорининг оптималлашуви ва стипендиясиз шартнома тўлов тизимининг жорий этилиши билан билимли ва иқтидорли талаба ҳеч нима йўқотмайди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректорининг ушбу фикрлари кўпчиликни ўйлантириб қўйгани аниқ. Айни ҳозирги нарх-наво шароитида талабаларнинг 400 минг сўм стипендия билан яшай олмасликлари ҳеч биримизга сир эмас.
"Стипендия учун ўқиш эмас, билим учун ўқиш лозимлигини ёшлар тушунишлари лозим” деган фикрга келсак ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, боқувчисини йўқотган талаба қизлар қандай қилиб билим учун ўқишсин? Ахир ўқиш учун ҳам пул керак эмасми? Аксарият талабаларнинг бугунги кундаги ҳаёт тарзи анчайин ачинарли аҳволда экани барчамизга маълум. Ҳам ишлаб, ҳам ўқиб ўз контрактини ўзи тўлаётган талабаларнинг эндиги ҳаёти ҳеч кимни қизиқтирмаса? Коррупцияни йўқотиш учун талабаларнинг стипендиясини бир хил қилиб қўйиш шартми? Наҳотки, коррупцияни йўқотишнинг бундан муқобилроқ варианти бўлмаса?!
"Стипендия миқдорининг оптималлашуви ва стипендиясиз шартнома тўлов тизимининг жорий этилиши билан билимли ва иқтидорли талаба ҳеч нима йўқотмайди”,– эмас балки энди шусиз ҳам қийналиб юрган талабалар қўшимча иш топишга мажбур бўлади. Бу эса ўз навбатида, таълим сифатининг пасайишига олиб келишини ҳеч ким ўйлаб кўрмаслиги ажабланарли ҳолат. Энди талаба ўқиш учун эмас, диплом учун ўқишга боради. Ростда, ишдан чарчаб келган талаба ўқишда нимани ҳам ўргана оларди? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|