Олий тоифали шифокор-отоларинголог Владимир Зайцев коронавирусга чалинган беморларда дастлабки икки-уч кунда кузатиладиган аломатларни маълум қилди. Бу ҳақда у «Звезда» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар одам спиртли ичимлик истеъмол қилмаган бўлса-да, ўзида абстинент синдромга яқин ҳолатни кузатса, соғлигига жиддий эътибор бериши зарур. Чунки бу коронавируснинг энг биринчи аломатлари бўлиши мумкин: «Мадорсизлик, оғирлик ҳисси, қақшаш, қалтираш, кўз олдида оғриқ, чарчоқ пайдо бўлади, лекин иситма чиқмайди».
Шундан кейин касалликнинг асосий аломатлари бошланади. Шифокорнинг фикрича, сўнгра инфекция ҳалқум ва бўғизга тушиб, томоқни қичита бошлайди, кейин эса трахеяга ўрнашиб, спазм ва бўғилишга сабаб бўлади. Одам асфиксия, ҳаво етишмаслигидан қийнала бошласа, билингки, инфекция аллақачон бронхларга етиб борган бўлади. Бундай ҳолатда зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|