Нидерландиядаги Утрехт университети олимлари лабораторияда коронавирусни енга оладиган моноклонал антитаначаларни яратишди.
Ушбу кашфиёт даволаш усулларини излаш ва пандемия тарқалишини тўхтатиш борасида эрта, шунингдек, истиқболли қадам ҳисобланади. Голландиялик олимларнинг фикрига кўра, тажриба антитаначалари лаборатория шароитида ҳужайраларни ўстиришда вирусни таъсирсиз ҳолга келтирган.
47D11 деб номланувчи антитанача коронавирусга тож шаклини ҳосил қилишида ва инсон ҳужайраларига киришида имкон берувчи спайк-протеинни (S-protein) йўқ қилади.
Утрехтда ўтказилган тажрибаларда у нафақат Covid-19 вирусини, балки S-оқсилларига ўхшаш, оғир ўткир респиратор аломатларини келтириб чиқарувчи, атипик пневмония деб аталувчи (SARS) вирусни ҳам енгди.
Моноклонал антитаначалар саратон касаллигини даволашда ҳам инқилоб қилишган.
«Merck & Co» томонидан ишлаб чиқилган «Кейтруд» дори воситаси ва «Roche Holding AG» томонидан ишлаб чиқилган «Герцептин» дори воситаси дунёнинг энг яхши бестселлери бўлди. «AbbVie Inc.» компаниясининг яллиғланишга қарши «Хумира» дори воситаси ҳам моноклонал антитаначалар оиласига мансуб. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|