Коронавируслар бу иссиққонли ҳайвонлар, яъни қушлар ва сутэмизувчиларда яшовчи вируслар бўлиб, олимлар SARS-CoV-2 коронавирусининг асл манбаси Хитойда учровчи от кўршапалаклар эканлигига шубҳа қилишмайди. Лекин шуниси борки, ҳеч қачон кўршапалакнинг вируси одамга тўғрдан-тўғри юқмайди, уни ушлаганингизда ҳам, пишириб еганингизда ҳам.
Вирус кўршапалакдан одамга юқиши учун орада воситачи бўлиши керак. Буни биз фан тилида оралиқ хўжайин деб атаймиз. Вирус дастлаб мана шу оралиқ хўжайинга ўтади, ана ундан кейин ундан одамга ўтади. Шунда ҳам оралиқ хўжайинни ейиш шарт эмас, уни ушлаш кифоя.
Январь ойининг 22-куни Journal of Medical Virology журналида SARS-CoV-2 коронавирусининг оралиқ хўжайини илонлар эканлигини ҳақида мақола чоп этилди. Ўша вақтда жуда кўп вирусологлар бу версияга ўз эътирозларини билдирганлар, сабаби илонлар совуқли ҳайвон ва уларда коронавируслар яшамайди.
Шундан кейин февраль ойининг дастлабки кунларида Nature журналида яна бир тадқиқот иши чоп этилди. Унда SARS-Cov-2 нинг оралиқ хўжайини панголинлар эканлиги ҳақида ёзилади. Бу энди анча ҳақиқатга яқин версия эди. Лекин шундай бўлсада, оралиқ хўжайин бошқа бўлиши мумкин деган версия сақланиб қолади.
22 март куни Journal of Proteome Research журналида яна бир тадқиқот иши чоп этилди. Унда юқоридаги икки версия илмий-танқидий ўрганилиб чиқиб, вирус геноми қайтадан ўрганилди ва одам ва кўршапалакдаги SARS-CoV-2 коронавируси 91% ҳолатда панголинлардаги вирус билан ўхшаш эканлиги қайд этилди. Ушбу тадқиқот иккинчи версиянинг тўғрилигини яна бир бор тасдиқлаб берди.
Мана энди Сиз аслида коронавируслар одамга қандай юққани биласиз. Нима учун булар ҳақида ёзмоқдаман. Ақлли, дунёқараши кенг, замонавий илм-фан янгиликларидан хабардор одам айрим "сариқ пресса"лардаги ишончсиз маълумотларни ўқиб унга ишониб кетмасдан, масалага илмий асосда, ҳаққоний ёндашишга ҳаракат қилади. Замонавий жамиятда бу Сизнинг ҳолатдан нақадар хабардор эканлигингизни билдиради.
Коронавируснинг лабораторияда яратилгани ҳақидаги гап бу қўпол қилиб айтганда боғча болаларнинг гапи, сабаби биз ҳозир ХХI асрда яшаяпмиз. Дунёда АҚШ ёки Хитой мутахассисларидан кам бўлмаган ва давлати ушбу икки давлат орбитасига тушиб қолмаган олимлар анчагина, агар у ёки бу давлат бир-бирига зиён етказиш учун лабораторияда вирус яратиб пандемия келтириб чиқарганда эди, ана ўша мутахассислар аллақачон буни аниқлаб айтишган бўлар эди.
Қолаверса бирорта вирусолог коронавируснинг лабораторияда яратилганини тасдиқламаган, бу ҳақидаги тахминларни улар кескин рад этишган. Ўйлайманки, сиз ҳам олимларга ишонасиз ва шунга қараб хулоса қиласиз. * * * Панголинлар бу сутэмизувчи ҳайвонларнинг алоҳида туркуми бўлиб, уларнинг 8 та тури бор. Териси ташқи тарафдан қаттиқ ва йирик мугуз тангачалар билан қопланган. "Музлик даври" мултфилмини кўрганлар бўлса, бу ҳайвонни яхши танийди. Узун тили ёрдамида чумоли ва термитларни инлари, дарахт кавакларидан териб ейди. Баъзилар буларни чумолихўрми деб сўрашади, йўқ булар чумолихўр эмас, лекин иккиси гавда шакли бўйича бир-бирига ўхшайди, фақат чумолихўрларда булардагидек мугуз тангачалар бўлмайди.
Панголинлар асосан Африканинг марказий ва жанубий қисмида, Ҳиндистон ва Ҳинди-Хитой ўлкаларида учрайди. Панголинлар Хитойда анъанавий табобатда қўлланилади.
Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|