Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми?
— Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: "Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар.
Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.
***
Уйда телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган намоздаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоизми?
— Телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган жума ёки бошқа намозга иқтидо қилиб намоз ўқиш ҳеч ким учун жоиз эмас.
***
Кийимларга таркибида спирти бўлган моддаларни суриш ва уларда намоз ўқиш жоизми?
— Бадан ёки кийимга таркибида спирт бўлган моддани тозалаш ё вирус ва бактериялардан ҳимояланиш учун суриб намоз ўқиш жоиз.
***
Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми.
— Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|