Америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишди. Кўрсаткичлар умидли деб айтилмоқда, аммо олимларнинг олдинда қиладиган ишлари ҳали кўп, деб ёзмоқда kun.
EBioMedicine илмий журнали синовларнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, янги вакцина лаборатория сичқонларида SARS-CoV-2 коронавирусига қарши антитана ҳосил қилган.
«Бизда SARS атипик пневмонияси ва MERS безгаки билан ишлаш тажрибаси бор. Уларнинг иккаласи ҳам SARS-CoV-2 қариндоши ҳисобланади. Уларни ўрганиш жараёнида вирус қобиғидаги S-оқсиллардан бири иммунитет ҳосил қилиш учун муҳимлигини аниқладик. Айтиш жоизки, янги вирусга қарши қандай курашишни олдиндан билардик», – деди тадқиқот муаллифларидан бири, Питтсбург университети (АҚШ) доценти Андреа Гамботто.
Сўнгги ойда дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги олимлар янги турдаги коронавирусга қарши вакциналар синови бошланганини эълон қилишди. Уларнинг бир қисми ҳайвонларда тажриба ўтказаётган бўлса, бошқа қисми кўнгиллиларда синаб кўрмоқда. Бу препаратларнинг кўпчлиги инсон ҳужайраларини SARS-CoV-2 оқсилларини кўплаб миқдорда синтез қилишга мажбурлайдиган вируснинг РНК фрагментларига асосланган.
Гамботто сўзларига кўра, бу нисбатан янгича ёндашувдир ва унинг самараси ҳали тўлиқ равшан эмас. Шу сабабли Питтсбург университети олимлари кўп меҳнат талаб қиладиган, аммо синалган усулни қўллашди. Улар вируснинг тайёр S-оқсиллари фрагменти асосида вакцина ишлаб чиқишди. Вирус инсоннинг ўпкаси ҳужайраларига кириш учун айнан шу оқсилдан фойдаланади.
Уни ишлаб чиқиш учун олимлар S-оқсилни кўплаб миқдорда етиштирадиган махсус ҳужайраларни ўстиришди, шунингдек, уларни инсон вужудига киритадиган махсус тизимни, кўплаб наноигналардан иборат пластирни яратишди. Бу тизим терига оптимал чуқурликда кириб, эриб, вакцинани ишга туширади ва иммунитет билан ҳамкорликда ишлашга мажбур қилади.
Олимлар бу пластирларни бир неча лаборатория сичқонларида синовдан ўтказишди. Вакцина терига киритилганидан 2 ҳафта ўтгач, сичқонларнинг иммунитети жуда катта миқдорда антитана ишлаб чиқара бошлади. Улар вируснинг қисмларига бирлашган ҳолда зарарсизлантира бошлади.
Олимлар ҳозирча кемирувчиларни ҳақиқий коронавирус билан зарарлашга уриниб кўрмаганини қайд қилишмоқда. Аммо аввалги тажрибалар MERS вирусига қарши ишлатилган айнан шундай вакцина ҳайвонларни SARS-CoV-2 вируси ҳужумидан 1 йил давомида ҳимоялаши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Яқин орада Гамботто ва унинг ҳамкасблари шундай синовларни бошлашни, шунингдек, агар АҚШ ҳукумати рухсат берса, кўнгиллиларда дастлабки клиник синовларни ўтказишни режалаштирмоқда. Олимлар бу чоралар орқали самарали вакцинани одатдагидек 1,5 йил ичида эмас, балки бир неча ойларда яратилишига умид қилишмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|