Ўзбек хушчақчақ миллат. Кўча куйда коронавирус билан боғлиқ кўплаб ҳазилларни эшитишга улгурдик. Шундай экан, бу касалликдан ҳимояланишда ҳам шу услубдан фойдаландик.
• Қўл бериб саломлашманг (тўғри тушунишади); • Қўлларни совунлаб ювинг (кир совунми, атир совунми, фарқи йўқ); • Вақти-вақти билан антисептик салфетка ёки гель билан тозаланг (ҳа, шунақа нарсалар ҳам бор, шунчаки биз уларни ишлатишга ўрганмаганмиз); • Зарурат бўлмаганда юз-кўзингизни қўл билан ушлашдан воз кечинг (баҳонада юмшоқ юзимиз дағал қўлларимиздан дам олсин); • Йўталаётган, аксираётган одам билан масофа сақланг (шартта қочиб кетманг, кўнглига келади); • Телефон, пульт, компьютер ва шунга ўхшаш кўп ишлатиладиган буюмларингизни тозалаб туринг (ўзи бу қоидага коронавирус келмасидан олдин ҳам амал қилиш керак эди. Майли, ҳечдан кўра кеч); • Йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни тўсинг (бу ҳам азалий қоида, коронавирус туфайли долзарб бўлиб қолди холос); • Ниқоб тақинг, аммо уни тез-тез алмаштириб туринг (дорихоналарда топилмагани баҳона бўлмасин, оддий воситалардан оддий ниқоблар тайёрлаш бўйича ўнлаб усуллар кўрсатилди); • Одам кўп жойга борманг (чойхона кутиб туради); • Оч қолмасликка, яхши овқатланишга ҳаракат қилинг (барибир чойхонага борилади шекилли…); • Мунтазам қайнатилган сув ичинг, газли ичимликларни чекланг (ҳа, колани ҳам); • Ҳайвонлар билан муносабатда эҳтиёт бўлинг (албатта, Ҳиндистон тажрибасини қайтармайсиз, лекин жониворларни парваришлашда юқиш хавфи борлигини унутмаслик лозим); • Хоналарни тез-тез шамоллатинг, ташқарига чиқишга қўрқманг, тоза ҳавода сайр қилинг, чекишни чекланг (ташламайсиз, ташлолмайсиз барибир); • Йўтал, ҳарорат, нафас қисиши каби белгилар кузатилса, саросимага тушмай, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг ва бошқалар билан контактни чеклаб туринг (катта эҳтимол билан оддийгина тумов ёки гриппга чалингансиз, лекин барибир коронавирус айбдор туйилаверади); • Унутманг, айни кунларда Сизнинг коронавирусга чалиниш эҳтимолингиз миллиондан бир ҳам эмас, ҳатто бу касаллик кўпайиб, 100 000/1 нисбатга келганда ҳам бир ўйлаб кўринг, ваҳимага арзийдими?
Саломат бўлинг! Бу вирус Сизни ва яқинларингизни четлаб ўтсин!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|