TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Коронавирус вакцинасини биринчи бўлиб синаган аёл ўз таассуротлари билан бўлишди
Тажриба тариқасида коронавирус вакцинасини дунёда биринчи бўлиб синаб кўрган америкалик Женнифер Халлер The Telegraph нашрига берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Биринчи куни иссиғим бироз кўтарилди. Иккинчи кун қўлим қаттиқ оғриди. Шу билан ҳаммаси жойига тушди», – деб айтган аёл ва инъекцияни гриппга қарши қилинадиган оддий прививка билан ўхшашлигини таъкидлаб ўтган.
Кўнгиллилар сафида тажрибада иштирок этишга рози бўлган аёлнинг сўзларига кўра, у бунда коронавирус устидан қозониладиган ғалабага ҳисса қўшиш имкониятини кўрмоқда. Коронавирусга қарши самарали вакцина барибир яратилади, дея ишонч билдиради аёл.
«Мен ушбу жараённинг бир қисми бўлганлигимдан фахрланаман», – деб қўшимча қилди Халлер.
Тез орада Сиэтлнинг 44 ёшли бу яшовчисига вакцинанинг иккинчи дозаси киритилиши керак, у мутахассислар назоратида 2021 йилнинг баҳор мавсумига қадар қолади.