Кўпинча «Европанинг сўнгги диктатураси» дея тилга олинадиган Беларус чорак асрдан буён якка шахс – Александр Лукашенко томонидан бошқарилади.
Аммо эндиликда унга қарши мухолифат кучаймоқда.
Лукашенконинг коронавирус пандемиясига муносабати одамлар орасида норозилик кайфиятларининг кучайишига олиб келган.
Президентлик сайловларига бир ойдан кам вақт қоларкан, мухолифат фаоллари ва журналистлар ушлаб, қамоққа ташланмоқда.
Ўтган якшанба мухолифат номзоди Светлана Тихановская тарафдорларининг биринчи йирик намойиши бўлиб ўтди.
Тарғибот намойишига бир неча минг одам йиғилган, бу охирги вақтларда Беларусда ўтган энг кўп сонли намойишдир.
Тихановская президентликка номзодлик гувоҳномасини яқинда қўлига олди.
Қонунга мувофиқ, у сайловчилар билан учрашиши ва тарғибот кампаниясини олиб бориши мумкин.
Шунинг учун ҳам унинг намойиши тарғибот пикети сифатида ўтказилган ва ҳукумат томонидан рухсат этилган.
Тихановскаянинг турмуш ўртоғи – машҳур блогер Сергей Тихановский май ойи охиридан буён тергов ҳибсхонасида қолмоқда, у жамоат тартибини бузганликда айбланди.
9 августга белгиланган сайловларда жорий президент Александр Лукашенко навбатдаги муддат учун курашади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|