Коронавирус жамият турмуш тарзини ўзгартириб юбораётган вақтда ижтимоий тармоқлардаги мўмай даромад олиш ё ҳеч бўлмаса бироз шов-шув кўтариб ўз каналидаги обуначилар сонини оширмоқчи бўлганлар кўпайди. Қуйида шулар ҳақида тўхталамиз.
Жорий йилнинг 23 март куни ижтимоий тармоқларда гўёки коронавирусга қарши вакцина яратилгани, бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп хабар бергани ҳақида хабар тарқатилди.
Бир оздан сўнг эса карантин вақтида расман ташкил этилган "CoronavirusInfo” канали орқали ушбу хабарнинг "фейк” эканлиги тасдиқланди ва ҳозирча карантинни даволай оладиган ҳеч қандай вакцина яратилмагани, бу дори эмас, балки вирус бор – йўқлигини аниқловчи тест эканлиги айтилди.
Аввалроқ «карантин доирасида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилади» деган асоссиз хабар тарқатилиб, ҳеч қанча вақт бўлмай, бу хабар ҳам ёлғон эканлиги "CoronavirusInfo” канали орқали маълум қилинди.
Шунингдек, «Ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши» ҳақидаги хабар ҳам худди шундай рад этилди.
Интернет тармоқларда яна Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидаги дорихонада Қоронавирусга қарши дори воситаси мавжудлиги тўғрисида эълон осилган суратлар тарқалди.
Хабар тарқалгач, дорихона раҳбари орқали ушбу эълонни олиб ташланди ва текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда "Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туриши, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланиши, агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолиши” мазмунида тарқалган хабар юзасидан ҳам Бош прокуратура хузуридаги Департаментнинг ахборот хизмати орқали раддия берилди.
Яна «Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди» каби тарқатилган хабар ҳам бир оздан сўнг "фейк” бўлиб чиқди.
«Дўконлар, автобуслар ва кўчаларда болалар аниқланса, ота-оналари жаримага тортилади», мазмунидаги тарқалган хабарнинг асоссиз эканлиги ҳақида зудлик билан маълум қилинди.
Хуллас қуйида юқоридаги каби асоссиз тарқатилган яна бир қанча "фейк” хабарлар ҳақида эслаш мумкин:
«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида эртадан бошлаб мактабларда рейдлар ўтказилади. Мактабда қўшимча дарслар ёки тўгаракларда иштирок этаётган ўқувчилар аниқланса, мактаблар жаримага тортилади»; Коронавирус касаллиги туфайли ўлим ҳолати аниқлангани; Телефон қўнғироқлар ва хабарлар ёзилиши, ижтимоий тармоқларнинг мониторинг қилиб борилиши тўғрисида; «GroupSurxondaryo» гуруҳидаги коронавирус ҳақида, яъни, "Jo`rabayevada Bor ekan 2 kishi aniqlandi 30 daqiqa oldin” деган мазмундаги одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон маълумот шулар жумласидандир.
Юқоридаги каби тарқалган ҳар бир хабарга расман ташкил этилган "Koronavirus Info” канали орқали раддия берилиши баробарида, унинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги, бунинг учун жарима жазоси белгилангани ҳақида ҳам огоҳлантирилди. Ваҳимали ва "фейк” хабарларни тарқатган шахсларга нисбатан 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бегиланиши айтилди.
Ички ишлар вазирлигида Бош прокуратура ҳамда бошқа мутасадди органлар билан биргаликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида эса айни карантин вақтида мамлакатдаги ҳақиқий вазиятни соҳталаштириб талқин қилиб келган 33 та сохта аккаунт аниқланди.
Улардан 13 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, тўққиз нафари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Тўрт нафарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши айтилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|