15 март куни республика бош вазири Абдулла Арипов коронавирус туфайли республикада карантин эълон қилинишини айтиб ўтди. Хўш, карантин нималарда акс этади?
1. Барча турдаги диний маросимлар вақтинча чекланади.
2. Навруз байрами бекор қилинди.
3. Уч ҳафта муддатга барча ўқув юртлари ёпилди.
4. Солиқ ва бош прокуратура жойларда нарх-наво кескин кўтарилиб кетмаслигини назоратга олади.
5. Карантин давомида коронавирус тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатганлар жиноий жавобгарликка тортилади.
6. Жамоат транспорти ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади.
7. Барча концертлар, маданий тадбирлар тўхтатилади.
8. Ўзбекистон чегараларини ёпади. Ўзбекистон ичкарисига кириш ва республикадан ташқарига чиқиш вақтинча тўхтатилади. Маҳаллий корчалонлар хориждаги ўз фуқароларини махсус ва чартерли йўналишлар орқали ватанга қайтаради.
9. Карантин давомида фуқаролар учун «қайноқ чизиқ» тизими хизмат кўрсатади.
10. Талабаларга ички темир йўл йўналишларида ҳаракатланиш учун чипталар 50 фоиз чегирма билан сотилади.