TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
17 мартдан бошлаб Франция фуқаролари электр, сув, газ, квартира ҳақларини тўлашдан озод этилди. Бу тадбир мамлакатда коронавирус кенг тарқалиши муносабати билан ўйлаб топилган ва вирус балоси то тўлиқ бартараф этилмагунча қарор ўз кучида қолади. Шу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон телевидение орқали расман маълум қилди.
Бунга қадар Францияда коронавирус учинчи босқичга ўтгани ҳақида хабар қилинганди. Шанба куни кечқурун мамлакат бош вазири Эдуард Филипп кафелар, ресторанлар, кинотеатрлар, ноозиқ-овқатлар билан савдо қилувчи дўконлар ёпилишини эълон қилди. Фақат дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, банклар, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, тамаки маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар ишлаши таъкидлаб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда коронавирус юқтирганлар сони 6633 нафарга етди. 148 киши оламдан ўтди. Мамлакатда эпидемиянинг учинчи босқичи бошлангани расман эълон қилинди.