АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази(CDC) томонидан эълон қилинган янги маълумотлар кўплаб америкаликларни яна хавотирга солди. Аслида бунга асос бормикан?
Гап шундаки, мазкур маъруза асосида эълон қилинган қатор мақолалар "Коронавирус полда ва пойабзалда яшаши мумкин”, "Кроссовкаларингиз COVID-19ни юқтириб олиши мумкин” каби ваҳимали сарлавҳаларда берилди. Табиийки, буларни ўқиган кўпчилик америкаликлар, айниқса, пойабзалини ташқарида қолдирмайдиган ёки уйида ҳам оёқ кийимини ўзгартирмайдиганлар ўзларини устиларидан кимдир муздек сув қуйиб юборгандек ҳис қилган бўлсалар ажаб эмас.
Бироқ маърузанинг оригинал вариантини топиб, тўлиқ ўқиб чиқилса, ҳаммаси бу даражада қўрқинчли эмаслиги ойдинлашади. Америкалик илмий журналист Ясмина Тайагнинг таъбири билан айтганда, "бугунги кунда тозалик энг муҳим мезонлардан бири эканлигига шубҳа йўқ бўлса-да, маърузани янада пухта ўрганиб чиққан маъқул”.
Маълумки, янги коронавирус бир-бирига яқин масофада турган одамларнинг бевосита алоқаси, шунингдек, йўтал, аксириш ва ҳатто мулоқот даврида сачраган сўлак томчиларидаги вирус бўлакчалари орқали юқади.
Яна бошқа тадқиқотлардан сўнг вирус пўлат, пластик, ойна каби силлиқ юзаларда узоқ вақт сақланиб қолиши ҳам аён бўлган эди.
Америкалик олимларнинг мазкур изланишлари эса вирус шифохонага хос турли юзалар, буюмларда қанча яшаб қолишини аниқлашга қаратилди. Мазкур тажриба Ухандаги юқумли касалликлар шифохонасининг интенсив терапия бўлинмаси ва умумий палатасида ўтказилди.
Илмий жамоа касалхонадаги қатор юзалар: поллар, компьютер сичқончалари, чиқинди идишлари, койкалар тутқичлари, беморлар учун ниқоблар, индивидуал ҳимоя воситалари қатори албатта пойабзалларни ҳам текшириб чиқди. Интенсив терапия бўлинмасидаги кўплаб объектлар қатори у ерда бўлган ходимлар пойабзаллари ҳам тестга ижобий жавоб берган. Умумий палата эса бу борада анча тоза бўлиб чиқди.
Бу саросимага тушиб, оёқ кийимларни ташлаб юборишни англатмайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир детални синчиклаб ўрганиб чиқиш лозим. Биринчидан, агар гап пойабзал таглиги ҳақида кетадиган бўлса, ундан олинган "ижобий” натижада вируснинг генетик материали бўлган РНК аниқланган. Аммо бу тагчармга тегилса, вирус юқишини англатмайди.
Шундай бўлса-да, олимлар COVID-19 беморлари ётган палатадан чиқишдан олдин тиббиёт ва бошқа ходимларга пойабзал тагини дезинфекция қилишни қатъий тавсия этишди.
Хўш, у ҳолда оддий одамлар нима қилишлари керак? Сабаби, улар ҳам вирус тушган жойлардан ўтишлари мумкин-ку? Масалан, ўзини ўзи изоляция қилиш режимига риоя этмаган ёки ҳали коронавирус аниқланмаган инсон аксириб ёки йўталиб-йўталиб, эндигина чиқиб кетган лифтга кириб қолса-чи? Бундай ҳолатдан кейин нафақат пол, балки лифт хонасининг бошқа юзаларида ҳам вирус қисмлари сақланиб қолиши аниқ. Аммо CDC вакиллари оддий фуқаролар учун бу борада тавсиялар бермади.
Умуман олганда, пойабзал тагидаги вируслар фақат сўлак орқали юқиши мумкинлигини инобатга олсак, бир нарса аниқ — биз туфли тагчармини яламаймиз-ку. Фақат бу борада гўдакларни асраб, уларни пойабзалларимизга яқинлаштирмасак бас.
Ўзингиздаги хавотирни боса олмаётган бўлсангиз-да, бунинг ҳам йўли бор. Тажрибали тиббиёт ходимлари уйининг эшиги тагига ёзилган гиламчаси устига хлор эритмасига ботирилган мато ташлаб қўйишади. Улар эшикдан киришда ана шу хлорли юзага оёқ кийимларини яхшилаб артишиб, кўпинча уларни ўша жойда ечиб киришади ҳам.
Қўлларни совунлаб ювиш, антисептиклар билан ишлов бериш, эшик тутқичлари ва чироқ ёқгичларни тозалаб юриш, хавфсиз масофа ва ўзини ўзи яккалаш қоидаларига риоя этиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Буларнинг барчаси ҳаммамизни тождор балодан ишончли ҳимоя қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|