Сингапур технология ва дизайн университети олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб 2020 йил ноябрда бутунлай тўхташи прогноз қилинмоқда. Тадқиқот мақсади коронавирус пандемияси ҳаёт циклининг эгри чизиғини баҳолаш ва пандемия қачон тугашини прогноз қилишдан иборатдир.
Коронавирус пандемиясидан чиқишнинг дастлабки санаси бўлган мамлакатлар орасида Ўзбекистон 16-ўринда. Унга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 20 майга қадар бутунлай тугаши прогноз қилинмоқда. Шу ўринда, 30 апрель куни 97 фоизга ва 6 май куни 99 фоизга тўхташи кутилмоқда.
АҚШда инфекция тарқалиши 5 сентябрга келиб бутунлай тугаши прогноз қилинаётган бўлса, Россияда коронавирус 19 августга келиб тўлиқ тугаши тахмин қилинган. Коронавирус ўчоғи бўлган Хитойда инфекциянинг ҳаёт цикли бутунлай тўхташи 9 апрель кунига тўғри келган. Қозоғистонда инфекция тарқалиши 2 август, Афғонистонда эса 4 сентябрь кунига келиб тўлиқ тугаши прогноз қилинган.
«Инсоният тарихидаги пандемия жараёнлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар ва ҳозирда авж олган коронавирус инфекцияси ҳақида доимий равишда тўпланиб турадиган маълумотлар пандемиянинг тугаш санасини прогноз қилиш учун модель яратишга имкон беради», дейилади олимлар изоҳида.
Олимлар коронавирус пандемияси дунёда ва муайян давлатларда 97 фоизга, 99 фоизга ва бутунлай тугаш саналарини прогноз қилган. Тадқиқотчилар келажакни олдиндан айтиш жуда мураккаб иш эканлигини ва ҳар қандай прогнозни ўқиётганда буни ёдда тутиш кераклигини эслатишган.
Дастлабки 25 мамлакатда COVID-19 тугаш санасининг учта муқобил прогнози (тахмин қилинган 97% тугаш саналари бўйича). Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|