Москвада бир кунда 1306 та COVID-19дан зарарланиш ҳолати қайд этилди, ЖССТ вакилининг фикрича, бундай кескин ошиш сабаби Москва аҳолисининг «бўшашган ҳолати»дир.
Арманистон фавқулодда ҳолат режимини яна 30 кунга узайтирди, COVID-19 юқтирганлар сони 966 нафарни ташкил этади.
Франция ҳукумати ўрнатилган чеклов тадбирлари мамлакатга коронавирусга қарши курашда самарали натижа кўрсатаётганини маълум қилди.
АҚШнинг барча штатларида фавқулодда ҳолат режими умумфедерал даражада эълон қилинди.
Туркия ички ишлар вазири йирик шаҳарларда икки кунлик комендатлик соатини жорий этишда юзага келган муаммолар сабаб истеъфога чиқишга ариза ёзди, бироқ мамлакат президенти истеъфосини қабул қилмади.
АҚШ бош инфекциончисининг айтишича, жорий йилнинг май ойида аста-секин нормал ҳаёт бошланади.
Италияда ўрнатилган карантин режими туфайли коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари суръатини пасайтиришга эришилди.
Сомали давлати адлия вазири (Хиршабель автоном давлати) Халиф Мўмин коронавирус касаллигидан ўлим топди. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди ва шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида даволанишни давом эттиради.
Эрон карантин шартларини енгиллаштиради, мамлакатда 20 апрелдан бошлаб фуқароларнинг вилоятлараро ҳаракатланишига рухсат берилади. Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 4474 нафаргача ошди, 70 000 дан кўп COVID-19 касаллиги ҳолати қайд этилган.
Бразилияда 97 ёшли аёл коронавирусдан тузалди.
Португалияда интенсив терапиядаги беморлар сони камаймоқда, шунингдек, бир кунда 598 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган.
Дунёдаги энг йирик «Walt Disney World» боғи 19 апрелдан вақтинча 43 000 нафар ходимини ишдан бўшатади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|