Мельбурндаги қироллик госпитали ва Монаша университети олимлари коронавирусни 48 соат ичида йўқ қила олувчи дори воситасини аниқлашди. У Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарафидан расман тасдиқланган "ивермектин” паразитларга қарши дори экан.
***
Америкада сўнгги бир кеча-кундузда жами 2 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Бу ҳолат эпидемия тарқалгандан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланаркан.
***
Америка президенти Дональд Трамп ва Давлат котиби Майк Помпео Оқ уйда ўтказилган брифин жараёнида Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирус пандемияси давомида қўпол хатоликка йўл қўйганликда айблади. Трампнинг гапига қараганда, бу ташкилот 2019 йили Америка ҳукуматидан 452 миллион доллар миқдорида маблағ олган. Аммо барибир қўпол хатоликларга йўл қўйишда давом этмоқда. Масалан, ташкилот вакиллари коронавируснинг хавфли жиҳатларини кеч эълон қилишди.
***
Леди Гага ташаббуси билан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва "Global Citizen” Хаоқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳомийлигида дунё аҳли коронавирусга қарши курашни қўллаб-қувватлашга бағишланган онлайн концерт дастурининг томошибинига айланади.
***
Халқаро меҳнатни қўллаб-қувватлаш ташкилоти хабарига кўра, коронавирус туфайли меҳнат бозори инқирозга юз тутмоқда. Айниқса, отел бизнеси ишчилари, умумий овқатланиш сектори ишчилари, чакана савдо ва маҳсулотни қайта ишлаш саноатида тер тўкиб келганлар ҳозирги кунда ишсиз ва маблағсиз қолиб кетган. Улар миллионларни ташкил этмоқда.
***
Канадада коронавирусга йўлиққанлар сони ҳозирга келиб 19,2 минг, ўлим топганлар 435 кишига етди. Сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида мамлакатда 841 киши коронавирус юқтирган. 34 киши оламдан ўтган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|