Қалмиқистонлик врач-дерматовенеролог Чингис Унгарлинов ҳам коронавирусга чалинган ҳамкасблардан бири билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин вирус юқтирган экан. Унинг айтишича, олдин таъм, ҳид билмас даражага етибди. Кейин иситмаси кескин кўтарилибди. Касаллик эса беш кундан кейин белги берган. — Масалан, — дейди у. — Шампунни қўлимга олсам, ундан қандай ҳид келишини билмасдим. Нон, ёғ, умуман ҳеч бир таомнинг ҳидини, таъмини ажрата олмасдим. Аччиқ, шўрни сезмайдиган бўлиб қолгандим…
Рентген кўрсатдики, коронавирус дастлабки кунлардаёқ ўпкасининг 45 фоиз қисмига жиддий зиён етказибди.
— Кутилмаганда безгак тута бошлади, — давом этди Чингис. — Иситмам 39, 9 га чиқиб кетди. Алам қиладигани, сира пастлай қолмасди. Баданларим, суякларим чидаб бўлмас даражада симиллаб оғрирди. Гўё ичимдаги аъзолар ағдар-тўнтар бўлиб кетаётганди.
Унгарлинов коронавирусдан тузалган. Аммо ўпкасини даволашдан тўхтамабди. Тўлиқ соғайгач, обсерваторияга ўтиб ишлашни режа қилибди. У барчага ўз-ўзини изоляция қилишни, меҳмон кутишдан, ўзгалар билан мулоқотлардан воз кечишни, ниқобда юришни, қўлни тез-тез совунлаб ювишни маслаҳат бермоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|