Буни сизларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тарқатган маълумотлар асосида қуйидаги пост орқали соддароқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
CОВИД-19 касаллигининг ўзига хос ажралиб турадиган белгиси йўқ. У баъзан ҳеч қандай симптом ҳосил қилмаслиги мумкин, лекин одатда шамоллашга ўхшаш белгилар билан юзага келади. Ҳозиргача 156 мингдан ортиқ вирус юқтирган одамларни кузатиб ЖССТ касалликнинг қуйидаги белгиларини эътиборингизга ҳавола этади:
1. Иситма – 87,9%
2. Қуруқ йўтал – 67,7%
3. Чарчоқ, ҳолсизлик – 38,1%
4. Балғам ажралиши – 33,4%
5. Нафас қисиши – 18,6%
6. Мускулларда ёки бўғимларда оғриқ – 14,8%
7. Томоқ оғриғи – 13,9%
8. Бош оғриги – 13,6%
9. Совқотиб титраш – 11,4%
10. Кўнгил айниши ва қусиш – 5%
11. Бурун битиши – 4,8%
12. Диарея (ич кетиши) – 3,7%
13. Қонли балғам тупуриш – 0,9%
14. Конюктивит – 0,8%
Мана шу белгилар борлиги сизда аниқ коронавирус бор дегани эмас, бу белгилар бошқа ҳолатларда ҳам кузатилишини ҳисобга олинг. Лекин шу белгилар кузатиладиган бўлса оғиз бурнингизни маска билан тўсиб, ўзингизни бошқалардан изоляция қилиб, яшаш жойингиздаги соғлиқни сақлаш тизимига хабар беринг. Хитойда ҳам бу белгилар билан касалхона миллионлаб одам мурожаат қилган, тест қилингач, уларнинг акариятида вирус аниқланмаган. Шу боис ваҳимага берилманг, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Саломат бўлинг!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|