Хитойнинг Ухан шаҳрида пневмония аломатларига ўхшаш касаллик тарқалди. Сўнгра кенг ёйила бошлади. Дунёнинг айрим мамлакатларида ушбу касалликка чалинганлар сони хитойликларнинг сонидан ошиб кетган. Минглаб беморларнинг орасида таниқли одамлар, актёрлар, спортчилар, сиёсатчилар ҳам бор. Бугунги мақоламизда коронавирус билан касалланган машҳурлар ҳақида айтиб ўтамиз.
Том Хэнкс
Австралияда Элвис Пресли ҳақидаги фильм суратга олишга тайёргарлик кўраётган чоғларида Том Хэнкс ва унинг рафиқаси актриса Рита Уилсон коронавирусни юқтириб олишди. Иккаласи ҳам ўзларини ҳорғин ҳис қилишди, Рита иситмалай бошлади. Шундан сўнг жуфтлик биргаликда коронавирусга тест топширишди. Натижалар эса ижобий эди. Эр-хотин Австралиянинг Квинсленд шаҳрида карантинга олинган. Актёр ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида улар барча керакли ёрдамларни олаётганликларини ёзди ва обуначиларини эҳтиёт бўлишга чақирди. Бир муддатдан сўнг эр-хотин соғайиб, уйларига қайтиб кетишди.
Ольга Куриленко
Жеймс Бонднинг қиз ўртоғи рўлини ўйнаган актриса март ойининг бошида касалланди. Ольга Куриленко Лондондаги уйида карантинда ўтиришга мажбур бўлди. Актрисанинг омади келганга ўхшайди – у тезда тузалиб кетди.
Идрис Эльба
«Қоронғу минора» фильми орқали барчага яхши танилган қора танли юлдузни ҳам "Ухан вабоси” четлаб ўтмади. «Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳеч қандай аломатлар йўқ, аммо ўзимни яккалашим керак эди. Одамлар, ақлли бўлинглар, мен каби уйда қолинглар ва ваҳимага йўл қўйманглар ”, дейди у Твиттердаги саҳифасида.
Кристофер Хивью
16 март санасида Кристофер Хивью коронавирусга чалинган машҳурлар рўйхатига қўшилди. У ва унинг оиласи уй карантинига юборилган. Норвегияликнинг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда, аломатлар гриппга ўхшайди. "Ҳаммангиз жуда эҳтиёт бўлишингиз керак. Қўлингизни ювинг, 1,5 метр масофани сақланг, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун уйда қолинг», – дейди актёр.
Пласидо Доминго
22 март куни 79 ёшли опера қўшиқчиси Пласидо Доминго коронавирус инфексиясига чалингани ҳақида хабар берди. Унинг ёши катта бўлишига қарамай, у касалхонага ётқизилмаган, аммо уйида ўз оиласи билан карантинга олинган. 30 мартда у асоратлар туфайли оғирлашди.
Шаҳзода Чарльз
Елизавета II нинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз 25 март куни касаллар қаторига қўшилди. Букингем саройида маълумот тасдиқланди. Унинг ҳолати учун бу жуда хавфлидир, чунки тахт вориси аллақачон 71 ёшда ва одам қанчалик катта бўлса вирус шунчалик хавфлидир. Аммо, қирол оиласининг аҳволи ёмонлашишини олдини олиш учун имкониятлар етарли. 30 март куни қироллик оиласининг матбуот хизмати валиаҳд шаҳзодаси соғайиб кетганини эълон қилди.
Борис Жонсон
Коронавирус эндигина Буюк Британия ҳудудига кириб бошлаганда, Бош вазир Борис Жонсон ҳаммаси «ўз-ўзидан ўтиб кетади» деб кутиб, умумий карантиндан иккиланди, аммо аҳолининг озгина қисми қурбон бўлиши керак эди. У жуда тез, ҳаракат йўналишини ўзгартирди, лекин кеч эди. 27 март куни, 6000 дан ортиқ инфексияланганлардан сўнг Жонсоннинг ўзи ҳам уларнинг сафига қўшилди.