Яқинда журналистлар турли давлатларда Хитой коронавируси билан оғриган беморларнинг касаллик белгилари ҳақидаги даҳшатли ҳикояларини тинглаб, кейинчалик интернетга жойлаштиришди.
Масалан, Лондонда яшовчи 29 ёшли Бриджит Уилкинс Сингапурда вирус юқтирибди. Олдинига боши оғрибди, кейин оғриқ томоқ қисмида ҳам пайдо бўлибди ва танасида кучли чарчоқ туя бошлабди. Врачлар унга ташҳис қўйгач, коронавирусга йўлиққанини пайқабди.
Коннор Рид исмли эркак Шимолий Уэльсда истиқомат қилади. У Ухань шаҳрида вирус юқтирган.
— Олдин нафасим бўғилди, — дея ҳикоя қилади у. — Кейин ҳарсиллаш пайдо бўлди. Бош, суяклар оғришга тушди. Кучли йўтал бошланди. Ҳар йўталганда, ўпкаларим отилиб чиқай дерди. Терлардим, аъзойи баданиб ёна бошлаганди. Танамни безгак забтига олди. Телевизор ёқилган, аммо нима кўрсатишаётганини сира фаҳмлай олмайман… Бу даҳшатнинг ўзи эди…
Коннор Рид 24 кундан кейингина коронавирус юқтирганини пайқади. Шунда ҳам врачлар ташҳисидан сўнг.
Тайландлик 73 ёшли Жаймуэй Сэюнг деган онахон ўтган йил декабрида вирус юқтирган. Уни безгак, кучли йўтал қийнаб келган.
— Мен шу қадар ожизлашгандимки, — деди онахон. — Ҳатто овқат ҳам ея олмай қолдим…
Ҳозир хасталик белгилари билан ўртоқлашганлар тузалиш палласига кирган иншооллоҳ.
Астағфирилло!!!