TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Коронавирус аниқланмаган беморларда ҳам оғир пневмония кузатилмоқда
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов 22 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда вилоятда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда «Daryo».
Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда коронавирус инфекцияси март—апрель ойларидагига қараганда бошқача кечмоқда. Касалланган беморларнинг кўпчилигида икки томонлама пневмония аниқланмоқда. Пневмония аниқланган баъзи беморларда коронавируснинг ўзи мавжуд эмаслиги кузатилмоқда.
Давронбек Жуманиёзовнинг маълум қилишича, Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникасига ётқизилган 100 нафардан ортиқ беморнинг 76 нафарида коронавирус аниқланмаган, бироқ уларнинг кўпчилигида пневмония аломатлари мавжуд бўлган.
Таъкидланишича, март—апрель ойларида даволанган беморларнинг 70-75 фоизида касаллик аломатлари кузатилмаган. Ҳозирги пайтда эса беморларнинг қарийб 50 фоизида аломатлар мавжуд. Коронавирус аниқланмаган беморларда ҳам оғир пневмония кузатилмоқда.