Милиция бўлими эшиги тепасидаги эълондан:
«Бизга маска тақмай юрган иккита қўшнингни чақиб бер ва кўчада 1 соат маскасиз юриш ҳуқуқига эгалик қил!»
* * *
Босқинчилик билан шуғулланувчи кимса танишига мақтаняпти:
— Бугунги ишим зўр бўлди. Ҳали бунақаси бўлмаганди.
— Нима бўлди? Олтин-бриллиантларга эга чиқдингми?
— Эга чиқиш ҳам гап эканми? Олдин уларни қандай қўлга киритдинг деб сўра!
— Қандай қўлга киритдинг?
— Банклардан бирига секе-ен кириб бордим. Ёнимда винтовка тугул пичоқ ҳам йўғиди. Олдин бирпас ичкаридагиларни кузатдим. Кейин бор овозда «Пулларни чиқарларинг! Акс ҳолда ҳаммангни коронавирусга учратаман!», деб бақирдим ва кетидан бир неча марта чўзиб-чўзиб йўталдим. Ишонасанми, ҳали нафас олиб чиқаришга улгурмасимдан банк ходимлари тугул мелисалар ҳам қочиб қолишибди.
* * *
Чумоли филга яқин борди-да, бор овозда бақирди:
— Ҳозир бир уриб коронавирусга учратиб қўяйми?..
* * *
80 дан ошган қария тенгқур қарияга деди:
— Ҳозирги ёшлар-чи, қизларнинг қулоғига лағмон осишнинг янгича усулини ўйлаб топишибди.
— Йўғ-э!
— Ҳа, қиз яхши кўришига ҳадеганда ишона қолмаса, «Агар алдасам, коронавирусга учраб ўлай», деб қасам ичаркан. Қизлар ҳам шу қасамга балодай ишонишаркан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|