1. Коронавируснинг расмий номи «SARS-CoV-2». У чақирадиган касалликка эса «COVID-19» дея ном беришган.
2. Коронавирусларнинг дунёда жуда тури кўп. Ҳозирга қадар уларнинг 40 та тури ўрганилган.
3. Коронавирус эпидемияси кучайиб кетмаслигини таъминлаш бу ўзини ўзи изоляция қилиш демакдир. Шунда вирус юқтириш занжири узилади.
4. Агар коронавирус юқтирган бир одам ўз вақтида аниқланиб, изоляция қилинмаса, минглаб одамларга вирус юқтириши мумкин.
5. Одамларнинг бир қисми хасталикни енгил формада ўтказади. Кўпчилиги ўзи коронавирусга чалинганини дастлабки пайтларда сезмаслиги ҳам тайин. Ана шунинг оқибатида атрофдагиларга оммавий тарзда касалликни юқтириб улгуради.
6. Аслида тиббиёт ниқоблари вирус юқтиришдан юз фоиз ҳимоя қилади деб бўлмайди. Кўчада ниқобга чанглар ёпишиши ҳимоя кучини синдиради. Аммо барибир тиббиёт ниқоби тақиш шарт. Кам бўлса-да, бизни коронавирус юқтиришдан асрайди-да.
7. Олимларнинг таъкидлашича, коронавирус юқтирганларнинг 80 фоизи касалликни енгил формада ўтказаркан.
8. Оғир аҳволга тушган беморларни бир ярим ой давомида даволашади. Шунинг ҳисобига коронавирусдан тузалганлар сони секинлик билан кўпаяди.
9. Хитойнинг Ухань шаҳрида бир оила бор. Коронавирус урчиб, барча оммавий равишда карантинга туширилган маҳал ҳам ўша оила бошқалар каби эпидемия марказида яшашда давом этган. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, шу оиланинг биронта аъзоси ҳозиргача ҳам умуман коронавирус юқтирмабди.
10. Дрон-квадрокоптерлар коронавирус карантини даврида жуда асқотади. У кўчалардаги вазиятни назорат қилишдан ташқари, беморларга дори-дармон етказишда ҳам тенгсиздир.
11. Олимлар айтишмоқдаки, дунёда «COVID-19» дан ҳам хавфлироқ вируслар бор экан.
12. Коронавирус +70 даража иссиқда 5 дақиқа ҳам яшай олмай ҳалок бўларкан.
13. Хлор коронавирус дезинфекциясида муҳим аҳамият касб этади.
14. Коронавирус эпидемияси экология тозаланишига сезиларли таъсир кўрсатди. У туфайли атмосферага, океанларга заҳар тарқалиши сезиларли равишда камайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|