1. «Covid-19» ва «SARS-CoV-2» бир хил нарса эмас. «Covid-19» — бу хасталикнинг номи (D — ‘disease’ нинг қисқартмаси), «SARS-CoV-2» — бу вируснинг номи. 2. CoV — «CoronaVirus» сўзининг қисқартмаси. Вирусларнинг оиласи шундай номланган. Улар сони 40 тага тенг. Барчалари атрофида игначалардан иборат бўлгани боис қуёшни ҳам эслатиб юборади.
3. Коронавирус атамасини биолог олимлар ўйлаб топган. Айтишларича, унинг атрофидаги игнасифат ўсимталар организмга киргач, тўқима рецепторларига ўзларини жуда мазали ва ёқимли моддалар молекулалари қилиб кўрсата бошлайди. Кўрибсизки, тўқималар алдовга ишонади ва уларни қучоқ очиб кутиб олади. Игнасифатлар кетидан коронавируснинг ўзи ҳам бошини баланд кўтарганча организмга жойлашади. Ана шу жараён вирус юқтириш деб номланади.
4. 2 млн йилдан бери одамнинг иммуниал тизими кўплаб инфекцияларга қарши курашган ва енга олган. Аммо коронавирусга бас келиши қийин кечмоқда. Бу вирусни организм негадир жуда осон юқтирмоқда.
5. Тўқималарга жойлашиб олгач, коронавирус унинг устидан ҳукмини ўтказа бошлайди. Тўқималарни ўз нусхасини яратишга мажбур этади. Тўқима буйруқни бажара-бажара охири ўлим топади. Инфекция эса янада юқумлироқ, кучлироқ хасталикка айланади.
6. Коронавирус кўпчиликда белгиларсиз кечади. Одам ўзи хасталанганини сезмайди. Аммо вирус юқтирувчига айланади.
7. Агар коронавируснинг енгил формаси юқса, у одатий гриппга ўхшайди. Уни ҳам худди грипп каби уй шароитида даволаш мумкин.
8. Коронавирус қанча кўп ўлим олиб келса, шунча заифлашади. Яъни, у бир одамни ўлдирдими, қайтиб бировга юқа олмайди. Ўзи ҳам ўлим топади. Шу сабабли бу вирус аксар ҳолатларда енгил формада юқишни афзал билади. Падарингга лаънат жуда айёр. Худди тулкига ўхшайди-я!
9. Жанубий Корея дастлаб 30 киши вирус юқтирмагунча коронавирусни жиловлаб туришга эришишганди. Аммо 31- рақамли бемор аёл қисқа фурсатда 1200 кишига вирус юқтирди. Айтишларича, бу аёл диндор бўлган. Йўтал ва иситмага қарамай, черковга қатнашда давом этган. Ҳукумат раҳбарларининг маслаҳатларига умуман амал қилмаган.
10. Одамнинг ёши масаласига тўхталадиган бўлсак, коронавирусдан 70 дан 80 ёшгача бўлган одамлар орасида ўлим ҳолати 5 фоизни ташкил этади. 80 ёшдан кейин эса ҳар ўн одамнинг бири ўла бошлайди.
11. Жарроҳлик ниқоблари коронавирусдан асрай олмайди.
12. Коронавирус юқтирган бемор бир марта йўталганда, тупугига қўшилиб миллиардлаб коронавирусчалар учиб ташқарига чиқади. Худди ўшалар бошқаларга ёпишади.
13. Тиббиёт ниқоби юз фоиз коронавирусдан асрай олмайди. Бошқалар учун хавфни камайтиради холос.
14. Олимларнинг айтишича, ҳайвонлар коронавирус тарқата олмайди. Ҳали биронта одамга ҳайвондан бу касал юққани амалда исботланмаган. Лекин бўм-бўш хонага кириб ҳам коронавирус юқтириб олиш мумкин. Албатта, агар шу хонага коронавирус билан оғриган одам кириб чиқиб кетган бўлса.
15. Коронавирус ҳавода уч соатгача яшаб қола билади. Шу муддат оралиғида минглаб буткул соғлом одамларга юқиши мумкин.
16. Пластик, пўлатдан ясалган буюмларда коронавирус уч кун, қоғоз ва картонда бир кеча-кундуз, мисда 4 соатгача яшайди.
17. Коронавирусни антибиотиклар ўлдира олмайди.
18. Дунё миқёсида коронавирусни даволашда врачлар Эбола ҳамда Марбурга вирусларига қарши ишлаб чиқарилган лопинавир, ремдесивир дори воситаларидан фойдаланишмоқчи. Агар уларнинг гаплари ҳақиқат бўлса, иккала дори ҳам ҳозирча синовлардан яхши ўтмоқда экан.
19. Уханда фавипиравир дори воситаси ёрдамида даволанган беморлар узоғи билан 4 кунда оёққа турган экан.
20. Акса уриш коронавирус белгиси эмас. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|