TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистонлик қадимий халқ табобати мавзусида изланишлар олиб бораётган доктор Смита Нарам хоним яқинда қадимий матнлардан бирини ўрганиш жараёнида кутилмаган манзарага дуч келди. Бу матнлар 5000 йиллик тарихга эга бўлиб, унда ҳозирги коронавирус ҳақида сўз борган. Бу матнлар «Чарака-самхита» деб номланган тўпламга киритилган ва алоҳида бобга «Крими» дея ном берилган. Шу ерда «Слешма Крими» атамаси тилга олинган. Айтилганки, ер юзида шундай вирус пайдо бўлдики, уни махсус ускуналарсиз кўриб бўлмайди. Шу ерда коронавирус яққол тасвирланган. У думалоқ шаклда, айланасига тикончалар билан ўралган.
— Мен матн билан танишиб чиққач, даҳшатдан қотиб қолдим, — дейди олима. — Ҳозирги коронавирус ҳақида сўз бораётганига заррача шубҳам қолмади. Чунки «Слешма Крими» олдин нафас йўлларига тушиши тасвирланган. Сўнгра қуруқ йўтал пайдо бўлган. Беморда кучли ҳарсиллаш ҳолати юзага келган. Аксар ҳолатларда «Слешма Крими» беморларни ўлимга юз туттирган.
Матнда «Слешма Крими»ни даволаш усуллари ҳам албатта кўрсатиб ўтилган. Таъкидланишича, биринчи усуллардан бири одамлардан ўзини изоляция қилиш экан. Бундан ташқари, вирус юқтирган одам овқатланиш режимига амал қилиши тавсия этилган. Қолаверса, иммунитетни мустаҳкамлаш, турли гиёҳлар ёрдамида нафас йўлларини очиш кераклиги айтиб ўтилган.