1. Доимо ҳаракатда бўлинг. «Қандай тезлик билан ҳаракат қилишингиз муҳим эмас, сиз тўхтамагунингизгача ҳаракатни давом эттирасиз».
2. Дўстларингиз кимлиги муҳим. «Ўзини ривожлантиришни ҳохламаган инсонлар билан ҳеч қачон дўстлашманг».
3. Яхши нарсаларнинг қадри баланд. «Ёмон кўриш осон, яхши кўриш қийин. Дунёмиз шундай яратилган. Яхшиликка эришиш қийиндир, ёмонликга эса жудаям осон».
4. Инструментларингизни чархлаб туринг. «Ҳаётдаги натижалар ғайратингизга боғлиқ. Ўз ишини такомиллаштираётган мутахасис инструментларини ўткирлаши керак».
5. Хафа бўлмоқ – ҳеч нарса эмас. «Хафа бўлмоқ – хеч нарса эмас агар сиз бу ҳақида эсламасангиз».
6. Оқибатлар ҳақида фикр юритинг. «Ғазабингиз келса бунинг оқибати тўғрисида ўйлаб кўринг».
7. Ўзгартиришлар киритинг. «Агарда бирор мақсадга эришиш мумкин эмаслиги аён бўлса мақсадингизни ўзгартирманг, аксинча мақсадга эришиш йўлини ўзгартиринг».
8. Сиз ҳар бир инсондан дарс олишингиз мумкин. «Агар мен 2 киши билан ёнма-ён юрсам, уларнинг хар бири менга устоз бўлиши мумкин. Мен уларнинг яхши томонларини қидириб топаман ва тақлид қиламан, ёмон томонларини эса ўзимда тузатишга харакат қиламан».
9. Ҳаммаси ёки ҳеч нарса. «Харакат қилаётганингизда бутун вужудингиз билан ҳаракат қилинг». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|