1. Колумбия бу Лотин Америкаси республикасидир.
2. У дунёдаги 10 та давлат билан чегарадош.
3. Колумбияни бир вақтнинг ўзида ҳам Тинч океани, ҳам Кариб денгизи ювиб ўтади.
4. Колумбия ўтмишда Испанияга вассал ҳисобланган. Шунинг таъсирида бўлса керакки, ҳозир ҳам иморатлар испанча усулда қурилади.
5. Колумбия пойтахти Богота XVI асрда испан босқинчилари тарафидан кашф этилган.
6. Қачонлардир Панама ҳам Колумбия таркибида бўлган.
7. Ҳажми жиҳатидан бу давлат Испания, Португалия ва Франция билан баробар.
8. Бу давлатга Христофор Колумб шарафига Колумбия дея ном берилган.
9. Колумбия аҳолиси Хитойнинг Шанхай шаҳри аҳолисидан икки карра кўпроқ.
10. Бу давлатнинг 90 фоиз аҳолиси испан тилида гаплашади. Шу тилда газеталар чоп этилади, телеканаллар ҳам шу тилда кўрсатувлар тайёрлайди.
11. Богота аэропорти Лотин Америкасидаги энг катта аэропорт ҳисобланади.
12. Колумбияни дунёда ёз шаҳри деб бекорга аташмайди. Бу ерда йил ўн икки ой қуёш нур сочади.
13. Колумбия аҳолисининг асосий қисми католик ҳисобланади.
14. Колумбияликлар ёши улуғ одамларни қаттиқ ҳурмат қилишади.
15. Колумбияда аёлларга аборт қатъиян тақиқланади. Шу сабабли қизлар 14 ёшданоқ туға бошлайди. Ҳар бир туғилган бола худонинг неъмати сифатида қадрланади.
16. Турмушга чиқмай туғиб қўйган қизлар болани ўзи мустақил вояга етказади. Агар боланинг отаси бу ишда иштирок этишни истамаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди.
17. Колумбиядаги Каньо-Кристалес дарёсида беш хил рангга эга сув оқади.
18. Колумбияда жами 15 та ҳаракатдаги вулқон мавжуд. Ҳар бир колумбиялик бир-бирига «сиз»лаб мурожаат қилади. Ҳатто уй ҳайвонларига ҳам эгалари албатта «сиз»лаб мурожаат этади.
19. Колумбия аёллари 1957 йилга келибгина эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлган.
20. Колумбия тимсоли сифатида Кондор қуши эътироф этилади. Бу қуш қанотларини ёйганда уларнинг диаметри 3 метргача етади.
21. Ҳисоб-китобларга қараганда, йилига колумбияликлар ўртача 400 миллиард чашка кофе ичади.
22. Колумбияда орхидея гулининг 3500 та тури ўсади.
23. Ер юзидаги жами марвариднинг 90 фоизи Колумбияда қазиб олинади.
24. Колумбияда метро йўқ.
25. Колумбияда одамлар бир-бирларига жуфт кўринишда гул ҳадя этишади. Бизларга ўхшаб тоқ сонли гуллар ҳадя қилишмайди.
26. Колумбияликлар уй ичкарисига кирганда, пойафзалини ечиб ўтирмайди. Чунки барча уйларда пол ўрнига кафель ётқизилади.
27. Колумбия кофе етиштириш бўйича Бразилия ва Вьетнамдан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакатда какао ҳам етиштирилади.
28. Америкада сотиладиган гулларнинг 70 фоизи Колумбиядан келтирилади.
29. Колумбияда итларни «кис-кис»лаб чақиришади.
30. Колумбияликлар кўчада иложи борича қўл телефони олиб юрмайди. Ўғирлатиб қўйишдан қўрқишади. Лекин йўлларда алоҳида одамлар қўлида телефон ушлаган ҳолда туради ва ҳақ эвазига ўткинчиларга телефонидан фойдаланишга рухсат беради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|