Шундай ҳолатга тушганлар олимларга ўз таассуротларини гапириб беришди. Бировлар клиник ўлим ҳолатида ўта хотиржам тортган, айримлар эса ҳолсизликни бошдан кечирган. Зулмат исканжасида қолганини баён қилишган. Ажабланарлиси, клиник ўлим ҳолатида қанча вақт ётган бўлмасин, кўпчилик бошидан кечирган лаҳзалар қандайдир бир неча сония ичида бошланиб, якун топганини айтган.
Беморлардан бири ҳушидан кетиб, комага тушган заҳоти бассейнда пайдо бўлганини айтади.
— Мен бассейнда чўмилардим-у, — дейди бемор. — Аммо ўзимни худди фазодагидек ҳис этардим. Олдинда, орқада сон-саноқсиз юлдузлар мен билан бирга зилол сувда чўмиларди. Қанақадир нотаниш товушлар қулоқни қоматга келтирарди. Одамларни кўрардим, ҳидларни димоғимда туярдим. Орадан қанчадир вақт ўтиб ота-онам, укаларимнинг юзларини кўра бошладим…
Яна бир ёши улуғ одам бошқача манзарани тасвирлайди.
— Юрагим уришдан тўхтагач, — дейди у. — Аллақачонлар оламдан ўтиб кетган онам, синглим ҳозир бўлишди. — Улар билан мевазор боғга кириб мева тера бошладик. Ҳайратланарлиси шундаки, мен комада бўла туриб кўрган шу манзара холамнинг тушига кирибди…
Комага тушиб гўё бассейнда пайдо бўлган бемор сўзининг охирида кимлардир уни сувдан чиқариб олаётганини ҳис этган. Бу унинг комадан чиқиб, реал ҳаётга қайтаётгандаги ҳолати бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|