1. Киви илк бор Шимолий Хитойнинг Янцзы водийсида пайдо бўлган.
2. Хитойда бу мева турини «маймунлар шафтолиси» деб аташади. Бундай деб аталишига кивининг устки қисми тукчалар билан қоплангани сабаб бўлган.
3. Кивининг ҳажми деярли товуқ тухуми билан тенг ва вазни 125 граммдан иборат.
4. Ҳозирги пайтда хитойликлар кивининг ички қисми қизил рангда бўлган навини етиштириш учун иш олиб боришмоқда.
5. 1992 йили Янги Зеландияда кивининг «Олтин» деган навини етиштира бошлашган. Бу нав шубҳасиз сариқ рангда. 100 грамм олтин кивида 100 килокалория мавжуд. У ортиқча вазндан халос бўлишда жуда катта ёрдам беради. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
6. Кивининг ёввойи тури атиги 30 грамм вазнга эга.
7. Кивини қумурсқалар жуда ёмон кўради. Шунинг эвазига бўлса керак, кивининг ҳосилдорлик даражаси камаймайди.
8. Кивида апельсин ва лимондагига қараганда «С» витамини кўпроқ бўлади.
9. Киви таркибида антиоксидант, витамин ва минераллар керагидан ҳам кўп.
10. Кивини ҳар қандай одам еса бўлади. У аллергия чақирмайди. Фақат мутахассислар болалар ва ҳомиладор аёлларга бу мева турини ейишдан тийилишни маслаҳат беришади.
11. Киви «Омега-3» мой кислоталарига ҳам бой. У юрак хасталиклари, инсульт, аутизмга қарши ажойиб дори вазифасини ўтай олади.
12. Олимларнинг изланиш натижалари шуни кўрсатганки, киви таркибида худди аспиринга ўхшаш кимёвий модда ҳам йўқ эмас. Шу сабабли киви қонни суюлтиришда жуда муҳим аҳамият касб этади. Томирларда қон тиқилишига йўл қўймайди.
13. Бу мева таркибида «А», «Е», «К» витаминлари, бета-каротин, лютеин ва ксантинлар кўп. Масалан, «К» витамини суякларни мустаҳкамлашда асқотиши мумкин.
14. Кивини нонушта, тушлик ва кечки овқатдан ярим соат олдин ейиш тавсия этилади.
15. Киви артериал қон босимини туширишда ҳам тенгсиздир.
16. Лекин кивини ҳам меъёрида, яъни, кунига икки-учтадан ейиш керак.
17. Бу мева тури терини ёшартириш хусусиятига эга.
18. Киви экспорти бўйича ҳозир дунёда Италия, Янги Зеландия ва Чили етакчилик қилмоқда.