Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади:
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига; - давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.
Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза берилиши керак.
Аризага қуйидагилар илова қилинади: - доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда); - юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.
Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.
Комиссия ижобий хулоса чиқарса ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.
Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, ер участкаларини бериш имкони бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Навбатни интернет орқали кузатиб бориш мумкин.
Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.
Бунда, фуқаролар тасдиқланган рўйхатга киритилгани ҳақида, ер участкаси берилишининг мўлжалдаги муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|