Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
– Ассалому алейкум! – Ваалейкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
– Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман. – Шунақами… ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
– Мени ҳеч ким алдай олмайди! – Мен айтдим-қўйдимда…
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», – дебди баққол.
– Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб: – Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, – дебди.
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
– Ем олдингми? – сўрабди деҳқон. – Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ…
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди: – Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус…
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5 кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!
Хулоса: Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, балки алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.
Ўғри ютдим ўғирлатган эса ютқаздим дейди. Худди шундай алдаган ҳам бопладим, алданган эса чув тушдим деб ўйлайди. Аслида бунинг акси бўлади. Сабабини эса қиёмат куни билиб оласиз!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|