1. Кийик боласи туғилганига бир неча соат бўлгач, югура бошлайди. Она сутини атиги 1 ойликкачагина эмади.
2. Дунёдаги энг жажжи кийиклар сув кийиклари деб аталади. Уларнинг вазни 10-15 килограмм атрофида бўлади холос. Энг йирик кийиклар вазни эса уч центнердан ошади.
3. Кийиклар ҳар йили бир марта шох ташлайди. Шохи бир нечта ҳимоя тўқималаридан иборат. Шох орасидан қон томирлар ҳам ўтган. Бу қон томирлар кийикни энг зарур микроэлементлар билан таъминлаб туради.
4. Ҳозирги пайтда кийик гўшти дунёнинг кўплаб давлатларида сотилмоқда. Кийик гўшти мол, қўй гўштига нисбатан бир неча баробар тўйимлироқ. Шохидан эса дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
5. Бундан 7, 5 минг йил олдин кийик шохи диаметри 3, 6 метрга тенг бўлган.
6. Шимол кийикларининг нафақат эркаклари, балки урғочилари ҳам шохдор.
7. Кийик сути таркибида ёғ миқдори 20 фоизни ташкил этади.
8. Кийикнинг кўзлари йил фаслларига қараб рангини ўзгартира боради.
9. Шимолда яшовчи кийиклар кайф берувчи қўзиқорин (мухомор) билан озиқланади.
10. Кийикларда никоҳ мавсуми апрелдан ноябр ойига қадар давом этади. Бу мавсумда эркак кийиклар бир-бири билан шохлашиш мусобақасини бошлайди. Айрим ҳолларда шохлашиш кийиклардан бирининг ўлимига ҳам сабаб бўлади. Агар бу фожиа юз бермаса, мусобақада рақибини қочишга мажбур этган кийик эркаги мўлжалдаги урғочига эгалик қилади.
11. Зўравон ҳисобланган кийик эркаги 20 тагача урғочига эгалик қила олади. Буни ҳам оддий қилиб кийик урғочилари ҳарами деб аташ тўғрироқ бўлади.
12. Овқат танқис бўлган пайтларда кийик организмидаги метаболизм секинлашади. Юраги ҳам жуда секин ура бошлайди. Бу кийикнинг тана ҳарорати зарур даражада бўлишини ҳам таъминлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|