Аммо ҳамма илонларни ҳам Уорн билан дўст тутинган Чамруенга ўхшаш деб бўлмайди. Ўзининг кимлигини ошкор қилишни истамаган қизнинг бўғма илон билан дўстлиги сал қолса аянчли якун топиши мумкин эди.
Кўпчилик оилаларнинг ўз севган уй ҳайвонлари борлигини биламиз. Кимдир уйида ит, яна кимдир кабутар ва ёки бошқа бирор жонивор асраши мумкин. Ҳатто юқоридаги қаҳрамонимиздек уйида илон асрайдиганлар ва у билан битта каравотда ухлайдиганлар ҳам топилади. Аммо гарчи қўлга ўргатилган бўлса-да, ҳайвон, барибир, ҳайвон эканлигини унутмаслик керакка ўхшайди. Нега дейсизми? Чунки ёввойи табиатда яшаса йиртқич деб тан олинувчи жониворлардан баъзан хаёлингизга ҳам келмаган сюрпризларни кутиш мумкин экан.
Хуллас, қизнинг бўғма илонига қайтамиз. Қизгина илонини жуда яхши кўрар ва қаерга борса уни ўзи билан бирга олиб юрарди. Бироқ жонивор эгаси тез орада бўғма илонининг озиб кетаётганини пайқаб қолди. Кунларнинг бирида эса илон умуман овқатга қарамай қўйди. Нега бундай бўлаётганини англолмай боши қотган қиз ноилож ветеринарга мурожаат қилди.
Қизнинг бахтига ветеринар тажрибали ва кўп нарсани кўрган инсон экан. У қизгина ҳатто бўғма илон бирга ухлашини билганидан сўнг эшитганларидан тўғри хулосага чиқарди. Маълум бўлдики, жониворнинг емакдан тортилиб қолганига сабаб бор, яъни бўғма илон бирйўла каттароқ нарса ейишни кўзлаб турган экан!
Ҳа, ҳа, илон ўз эгасини ейишга тайёгарлик кўриб бошлаган ва шу боисдан ҳам овқат емай қўйган. Чунки инсон танаси анчайин катта, шунинг учун ҳам судралиб юрувчи жонивор кўпроқ жой кераклигини билиб, емакдан бош тортган.
Қизнинг эса омади борлиги аниқ. Агар у вақтида мутахассисга мурожаат қилмаганида барчаси фожиали якун топиши ҳам мумкин эди. Демак, мабодо бошингиз айланиб, уйингизда бўғма илон асрашни ният қилиб қолсангиз ҳам, зинҳор-базинҳор бу жониворни ҳаддан ортиқ эркалатиб юборманг! Ва унинг озиб кетган ёки озиб кетмаганига ҳам эътибор бериб туринг. Ахир эҳтиёт бўлган яхши-да. Нима дедингиз? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|