Муҳтарам юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борадаги ўз саволларига ушбу колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин. Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба). Ушбу 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади. Дарҳақиқат, Ислом илм-маърифат динидир. Инсон ўзи билмаган нарсасини сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ эса шундай деганлар: «Шаръий илм дин демакдир. Динингизни кимдан олаётганингизга эътибор қаратинг!». Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани барчамизга муборак айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|