ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 7 июндаги 17-сон баёни қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулида ТДЮУ, ҚҚДУ, ГулДУ, ФарДУ ҳамда СамДУ бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиш белгиланди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали орқали хабар берилмоқда.
Қайд этилган 5 та олий таълим муассасаси тест синовларида иштирок этишга биринчи сифатида танланганда Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказилишини маълум қиламиз.
Бошқа барча давлат олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида абитурентлар ўзлари танлаган таълим йўналишлари, олий таълим муассасаси ва ҳудудидан қатъий назар тест синовларида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтиши мумкин.
Мазкур ҳолат абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қўшимча қўлайликлар яратади.
Маълумот ўрнида: Абитуриентлар хоҳишларига кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун шу (ўзи биринчи ОТМ сифатида танлаган) ёки бошқа олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|