Биз турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Муҳташам юз йил» сериалини томоша қиларканмиз, Хуррам султон образини яратган Марям Узорлини кўриб ҳайратдан ёқа ушлаймиз. Бу актриса ростдан ҳам алоҳида жозиба касб этган. Аммо бир савол туғилади. Наҳотки, Хуррам султонни Сулаймон ҳусни учун севган бўлса? Тарихий манбаларда эса бунинг акси ёзиб қолдирилган. Тарихчилар тасвирлашича, ўз даврида Хуррам султон баланд бўйли, кўзлари мовий бўлган. Юзлари ҳам у қадар жозиба касб этмаган. Сочлари сериалдагидек қизғиш эмас, балки қора бўлган. Унинг ёнида Сулаймоннинг биринчи хотини Моҳи Даврон жуда гўзал ва жозибали эди. Хўш, нега унда султон Сулаймон Хуррамни бу қадар қаттиқ севди? Наҳотки, ҳарамида соҳибжамоллар бўлмаган?..
Тарихчилар бу саволларга ҳам қисқа, лўнда жавоб ёзиб қолдиришган. Айтишганки, Хуррам Моҳи Даврон каби гўзал бўлмаса-да, жуда ўткир ақл соҳибаси эди. У турли мавзуларда бемалол суҳбатлашиб, суҳбатдошини лол қолдира оларди. Сулаймон ҳам сиёсат, хавотирлар, ташвишлар, кундалик ишлар ҳақида бемалол ва эркин суҳбат қура олгани учун, чексиз фантазияси, ҳазилга мойил, кучли интеллекти учун ҳам Хуррамни қаттиқ севган. Бундан келиб чиқадики, султон Сулаймон одам ташқи кўриниши эмас, ички олами билан гўзал бўлиши лозимлигини уқтирмоқчи бўлган. Хуррам султонни севиб, шу фалсафа нақадар ҳақиқат эканини амалда исботлаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|